Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Норезидентлар – биржа савдолари иштирокчилари маблағларни нималарга сарфлашлари мумкин

31.07.2018

Читать на русском языке

 

Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг миллий валютадаги ҳисобварақларини юритиш тартибига тузатишлар (28.07.2018 йилда 510-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киритилди.

 

Норезидентларга, товар-хом ашё биржаларидаги (бундан кейин – ТХБ) қолган барча биржа савдолари иштирокчиларига бўлгани сингари, ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан кейин – ҲККП) томонидан ҳисобварақлар очилади ва юритилади.

 

Маълумот учун: ҳисоб-китоб-клиринг палатаси – электрон клиринг тизими орқали биржа битимлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминловчи биржанинг таркибий бўлинмаси.

 

Бунда клиринг иштирокчиларининг ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларидаги маблағлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланилиши мумкин:

  • улар ўртасида битимлар бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун;
  • савдо сессияларида иштирок этиш учун закалат сифатида;
  • мижоз топшириғига кўра – клиринг иштирокчисининг хизмат кўрсатувчи банкидаги ҳисобвараққа қайтариш учун;
  • биржа хизматлари ҳақи, брокерлик ҳақини тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган экспорт (импорт) битимларини ижро этиш билан боғлиқ тўловларни амалга ошириш учун; 
  • битимларни тузиш ва ижро этиш билан боғлиқ бошқа ҳолларда.

 

Шунга қарамай, Товар-хом ашё биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига норезидент-юридик шахсларга маҳаллий банкларда ҳисобварақлар очиш ва ТХБ очиқ электрон савдоларида маҳсулот сотишдан олинган маблағлар ҳисобига хорижий валюта сотиб олиш (сотиш) имконини берувчи қўшимчалар киритилган эди. Шу тариқа, Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг миллий валютадаги ҳисобварақларини юритиш тартиби юқоридаги ҳужжатга мувофиқлаштирилди.

 

Белгиланишича, маҳсулотни сотишдан тушган маблағлар ва норезидентлар (юридик шахслар) – ТХБ очиқ электрон савдолари иштирокчиларига миллий валютада очилган банк ҳисобварақларига келиб тушган бошқа тақиқланмаган маблағлар ҳисобварақ эгасининг кўрсатмасига кўра:

 

  • хорижий валютани сотиб олиш учун ишлатилиши;
  • биржаларнинг ҲККПда очилган ҳисобварақларга қайта ўтказилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах