Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

«Геоинновацион марказ» ДУК учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кириш ва улардан фойдаланишга ҳақли

17.08.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2018 йилдаги 663-сон қарори билан қонун ҳужжатларига тегишли тузатишлар киритилди.

  

Мамлакатимизда учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган. Бу аппаратларнинг барча тури: фуқаролик, разведка қилувчи ва зарба берувчи ҳамда бошқаларига тааллуқли (ТИФ ТН кодлари 8802 20 000 1, 8802 20 000 2, 8802 20 000 8).   

 

Бироқ қоидадан истиснолар мавжуд:  

 

  • Ўзбекистон туристик салоҳияти ҳақида фото- ва видеоматериаллар тайёрлаш учун, ш.ж. хорижий ижодий гуруҳларга дронларни вақтинча олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат берилган. Бунинг учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» МА илтимоснома тақдим этиши зарур, Мудофаа вазирлиги ва Дававианазоратга эса учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кирувчи ва улардан фойдаланувчи шахслар ҳамда суратга олиш жойлари ҳақида ахборот тақдим этилади;

 

  • Ҳукумат шахсан берган рухсатномага кўра идоравий вазифаларни бажариш учун учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш. Бу ҳам асосан давлат муассасаларига тааллуқли истисноли ҳолатлардир. Масалан, Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедия марказида рухсатнома мавжуд ва ҳ.к.

 

Давергеодезкадастр қишлоқ хўжалик ерларини, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва парваришлашни мониторинг қилиш учун учувчисиз учиш қурилмаларини қўллашга ҳақли. Бу идора тўғрисидаги Низомдан тўғридан-тўғри англашилади. Уларни кўрсатилган давлат қўмитаси ҳузуридаги «Геоинновацион марказ» ДУК олиб киради ва улардан фойдаланади.

 

Давергеодезкадастрнинг мазкур йўналишдаги функциялари қўшимча равишда кенгайтирилди. Унга, хусусан, учувчисиз учиш қурилмаларидан олинган маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва сақлаш вазифаси юклатилди. Идора ушбу аппаратлар учун конструктив элементлар ишлаб чиқаришни босқичма-босқич маҳаллийлаштиришда ва ДТни ишлаб чиқишда иштирок этади. Ҳукумат рухсатномасига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органларига дронларни ижарага беради. Идорага учувчисиз учиш қурилмаларини таъмирлаш ва техникавий қўллаб-қувватлаш хизматларини кўрсатиш вазифаси ҳам топширилди.

 

Маълумот учун: рухсат берилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ва давлат авиациясида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя этган ҳолда учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш лозим.

 

Юқорида санаб ўтилган истисноли ҳолатларга тааллуқли бўлмаган ҳолда дронларни қўллаш ҳаво бўшлиғидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш деб топилади ва маъмурий ёки жиноий жавобгарликка олиб келади (батафсил қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Қуйидаги НҲҲга ҳам қаранг:

 

Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 322-сон қарори

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ва давлат авиациясида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом

 

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги низом

 

Президентнинг 14.11.2017 йилдаги «Прокуратура органларининг ахборот-таҳлил фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3387-сон қарори

 

13.06.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-436-сон Қонун

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_