Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўқув машғулотлари учун соатбай ҳақ ўрта ҳисобда 7% оширилди

20.08.2018

Читать на русском языке

15.08.2018 йилда 3054-сон билан рўйхатдан ўтказилган ҳужжат билан таълим соҳасида меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Аввалги соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари (18.01.2018 йилда 2965-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўз кучини йўқотди.


1. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, шунингдек мазкур муассасаларда ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари:

 

 Контингент

 Ўқув машғулотларини олиб борувчи шахслар

 

 Янги соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари (сўм)

 Аввалги соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари (сўм)

 

 

 

 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари

 

 

фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар

 

38 727,2

 

36 193,6

 

фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар

 

22 713,1

 

21 227,2

илмий даражага эга бўлмаган шахслар

15 581,2

14 561,9

 

 

 

 

 

Олий таълим муассасалари талабалари

 

фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар

 

44 259,6

 

41 364,1

 

фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар

 

27 954,4

 

26 125,6

 

илмий даражага эга бўлмаган шахслар

20 255,4

18 930,3

 

 

 

Таянч докторант ва докторантлар, раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари (курслари) тингловчилари

 

 

фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар

 

53 481,4

 

49 982,6

 

фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар

 

36 690,1

 

34 289,8

 

илмий даражага эга бўлмаган шахслар

29 604,2

27 667,5

 

 

Курслар тингловчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти талаб этиладиган лавозимларни эгаллаб турган ишчилар, ходимлар

 

 

Ушбу ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тавсиявий хусусиятга эга.

 

 

 

фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар

 

30 202,8

 

28 226,9

 

фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар

17 581,3

16 431,1

 

илмий даражага эга бўлмаган шахслар

11 858,9

11 083,1

 

2. Умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари:

 

 Контингент

 

Ўқув машғулотларини олиб борувчи шахслар

 Янги соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари (сўм)

 Аввалги соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари (сўм)

 

 


Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири

олий малака тоифали

17 606,2

16 454,4

биринчи малака тоифали

16 596,1

15 510,4

иккинчи малака тоифали

15 541,2

14 524,5

олий маълумотли

14 512,6

13 563,2

ўрта махсус маълумотли

13 565,9

12 678,4

 

 Умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқитувчиси

олий малака тоифали

 14 585.2

13 631,0

биринчи малака тоифали

13 229,5

12 364,0

иккинчи малака тоифали

12 390,6

11 580,0

олий маълумотли

11 573,3

10 816,2

ўрта махсус маълумотли

10 827,8

10 119,4

 

3. Умумтаълим мактабларининг 10–11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси ишлаб чиқариш таълими усталарининг соатбай ҳақ тўлаш миқдори – 15 581,2 сўм.

 

 
Эътибор беринг! Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш 2018 йил 15 июлдан бошлаб кўрсатилган миқдорларда амалга оширилади. 

 


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_