Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Маданий тадбирларга чипталарни сотишда блокчейндан фойдаланилади

27.08.2018

Читать на русском языке

ЎзАда Президентнинг 26.08.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжатга биноан манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан эксперимент тарзида, қуйидагиларни назарда тутувчи  Музейлар реновация дастури (кейинги ўринларда – Реновация дастури) амалга оширилади:

 

  • музейлар бюджетининг камида 30%ини тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган маблағлар ҳисобидан, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш орқали, шунингдек, музейлар бюджетининг камида 15%ини хайрия маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга босқичма-босқич ўтишни назарда тутувчи ўзини ўзи таъминлаш принципига асосланган музейларни молиялаштириш моделини жорий этиш;
  • музейлар инфратузилмасини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш орқали кўрсатиладиган хизматларнинг интерактивлигини ошириш, шу жумладан “smart”-технологияларни (ахборот дўкончалари,  3D визуализация ва голограмма, QR-кодлар, чет тилларидаги электрон гидлар  ва ҳоказоларни) жорий этиш;
  • аҳоли, энг аввало, ёш авлод учун мўлжалланган, Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда, музейларнинг фаолиятига инновацион ахборот технологиялари кенг жорий этиш ва музей экспонатларининг рақамли шаклларини яратиш орқали музей экспонатларини кўриш имконини берадиган инфратузилмани яратиш, кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш учун музейларнинг маъмурий тузилмасини такомиллаштириш;
  • ходимларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни энг яхши жаҳон амалиётларига мувофиқ музейларнинг раҳбар лавозимларига очиқ танлов асосида жалб қилиш амалиётини жорий этиш;
  • музейларда имкониятлари чекланган шахслар, кекса ёшдаги ташриф буюрувчилар, мактабгача ёшдаги болалар ва уларга ҳамроҳлик қилаётган шахсларга хизмат кўрсатиш ва қулайлик яратишнинг инклюзив услубларидан кенг фойдаланиш;
  • музейларда академик тадқиқотларни, шу жумладан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан грантлар ажратиш орқали маҳаллий ва хорижий тадқиқотчиларни жалб қилган ҳолда ривожлантириш.

 

Реновация дастури Ўзбекистон амалий санъат музейида (Тошкент шаҳри), И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида (Нукус шаҳри) ва Ойбекнинг уй-музейида (Тошкент шаҳри) амалга оширилади.

 

2018–2020 йилларда Республикада маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш “йўл харитаси” (кейинги ўринларда – “Йўл харитаси”) тасдиқланди.

 

Реновация дастурини, “Йўл харитаси”ни ҳамда республиканинг маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантиришга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини яратиш мақсадида Жамғармага лотореялар ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқи берилди.

 

Бунда лоторея ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган технологиялар ва асбоб-ускуналарни белгиланган тартибда тузиладиган рўйхат бўйича олиб киришда Жамғарма 2021 йил 1 сентябргача божхона тўловлари тўлашдан озод этилади (бундан божхона расмийлаштирувчи учун тўловлар мустасно).

 

Маданият вазирлигига Жамғарма, шунингдек, маданият ва санъат соҳасидаги етакчи халқаро ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда “Меценатлик фаолияти ва маданий ҳомийлик тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш топширилди. Қонун лойиҳасида бошқалар қаторида қуйидагилар назарда тутилади:

 

  • маданият ва санъат муассасаларига, шу жумладан жисмоний шахсларга ёрдам кўрсатувчи меценатлар ва ҳомийларга солиқ имтиёзлари (чегирмалар) тақдим этиш учун ҳуқуқий асослар яратиш;
  • солиқ имтиёзлари (чегирмалар) олиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда маданият ва санъат муассасаларини қўллаб-қувватлаш шаклларини ва услубларини кенгайтириш (муайян ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, мол-мулк ҳуқуқини бериш ва ҳоказо);
  • маданият ва санъат муассасаларини жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий услубларини жорий этиш;
  • меценатлик ва ҳомийлик ёрдамини олаётганларнинг ҳисоб бериш тизимини, шунингдек, улардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни такомиллаштириш.

 

Таҳририятдан: қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, июнь ойида муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. Лойиҳа шарҳи билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Шунингдек, манфаатдор идоралар 2 ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишлари зарур:

 

  • маданият ва санъат муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда Чипта операцияларининг ягона электрон тизимини (кейинги ўринларда – ЧОЯЭТ) жорий этиш ва унинг ишлаш тартибини белгилаш;
  • ЧОЯЭТга уланган республика маданият ва санъат муассасалари томонидан чипталарни сотиш, ҳисобга олиш ва тасдиқлаш автоматик тизимларидан мажбурий фойдаланиш;
  • электрон чипталарни чипта аппаратлари ва автоном босма ускуналардан фойдаланиб, электрон чипталарни, шу жумладан чипта тарқатувчи юридик шахслар томонидан воситачилик шартномалари асосида эркин муомалага чиқариш ва реализация қилиш учун ҳуқуқий асослар яратиш;
  • электрон чипталар реквизитларига, шунингдек, маданият ва санъат муассасаларининг электрон чипталарни муомалага чиқариш, ҳисобга олиш ва тасдиқлаш учун фойдаланадиган моддий-техник базасига энг кам талабларни жорий этиш;
  • ЧОЯЭТ доирасида чипталарни реализация қилиш бўйича операцияларни ҳимоя қилишга, чипталарни кейинчалик баландроқ нархда қайта сотиш учун ёппасига сотиб олинишига йўл қўймасликка доир чораларга энг кам талабларни жорий этиш;
  • ЧОЯЭТ доирасида чипталарни сотишдан тушган тушумдан ЧОЯЭТни сақлаш, шунингдек, Реновация дастурида ва “Йўл харитаси”да назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун Жамғармага юбориладиган йиғим жорий этиш.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах