Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўқувчиларнинг дам олиши ташкил этилади, тўгараклар раҳбарларига – 25% гача устама

21.09.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2018 йилдаги 736-сон қарори билан талаба ва ўқувчиларнинг ўқишдан бўш вақтини мазмунли ўтказишини ташкил этиш чора-тадбирлари тасдиқланди.

                 

«Маънавият ва маърифат» маркази ёшларнинг дам олишини ташкил этади

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу Марказ Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2011 йилдаги 11-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ташкил этилган. Мазкур ҳужжат билан унинг тузилмаси кенгайтирилди. Хусусан, талабаларнинг маданий дам олиши ва медиа ижтимоий фаолияти учун маскан ташкил этилди. Бунинг учун Марказга Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида жойлашган собиқ «Фудзияма» кафеси биноси тегишли ҳудуди билан бирга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида берилмоқда. Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди. 

 

Марказнинг вазифаларидан бири – олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг талаба ва ўқувчиларини юртимиз ҳамда дунёда рўй бераётган ёшлар ҳаётига оид воқеалар ва маълумотлардан тезкор хабардор қилиб, уларнинг вақтини мазмунли ўтказишга мўлжалланган виртуал ахборот маконини (мессенжерлардаги каналлар, веб-сайт, портал, форум ва ҳ.к.) яратиш.    

 

Бундан ташқари, Марказ ижтимоий тармоқларда ёшлар ўртасида уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган акциялар, тадбир ва танловлар ўтказади. Блогерлар клуби ташкил этилади, таълим билан боғлиқ долзарб муаммолар ва уларнинг ечимини таҳлил қилиш учун эса доимий фаолият юритувчи пресс-клуб ташкил этилади. 

 

Ўқувчилар учун режалаштирилаётган тадбирларнинг тўлиқ рўйхати, шунингдек Марказ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳужжат билан тасдиқланган Дастурда тақдим этилган.

 

Тўгараклар билан ишлаганлик учун рағбатлантирадилар

 

Талаба ва ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этишга муносиб ҳисса қўшаётган таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда тўгарак раҳбарлари моддий ва маънавий рағбатлантириб борилади. Бунинг учун таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланилади, ўқитувчилар фаолиятини мониторинг қилиш натижаларига кўра рағбатлантириш ҳақида қарор қабул қилинади.

 

Тўгараклар раҳбарларига иш ҳақининг 25%игача бўлган миқдорда устама белгиланди. Устамаларни тўлаш ва уларнинг миқдорларини белгилашнинг намунавий тартиби яқин орада ишлаб чиқилади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_