Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

БҲМСга халқаро нормалар жорий этилади

03.10.2018

Читать на русском языке


Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини халқаро молиявий ҳисобот стандартлари билан уйғунлаштиришга доир чора-тадбирлар комплекси тасдиқланди, дея хабар беради Молия вазирлиги.

 

Чора-тадбирлар комплекси Мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурига (Президентнинг 1.08.2018 йилдаги ПФ–5495-сон Фармони) мувофиқ тасдиқланган.

 

Ҳужжатга кўра Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси бухгалтерларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда учта йўналишдаги чора-тадбирларни амалга оширади.

 

1. Бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик базасини янада такомиллаштириш. 

 

Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларининг мазмуни халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқлиги ва тегишли халқаро нормаларни амалиётда қўллаш мумкинлиги юзасидан жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади. Зарурат туғилганда бухгалтерия ҳисоби халқаро амалиётини ва корпоратив бошқарув тизимини ривожлантиришга доир замонавий талаблардан келиб чиқиб янги стандартлар ишлаб чиқилади.

 

2. Бухгалтерларнинг халқаро профессионал ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш.

 

Бухгалтерлар халқаро федерациясининг фаолиятида аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари ишини фаоллаштириш ва мазкур стандартларни ишлаб чиқишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш орқали халқаро молиявий ҳисобот стандартларини қўллашга доир илғор жаҳон тажрибасини жорий этиш кўзланган.

 

 Бухгалтерларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Ушбу йўналишда бухгалтерларни сертификатлаштириш халқаро дастури амалиётга жорий этилади ёки давлат ва рус тилларида бухгалтерларни ўқитиш ва сертификатлаштириш махсус дастури ишлаб чиқилади.

 

3. Молиявий ҳисобот стандартлари аҳамиятини тушунтиришга доир чора-тадбирлар

 

Интерактив ўқитиш шаклларини жорий этиш, таълимнинг асосий мавзуларини белгилаш ва бухгалтерларни бундай ўқишга рағбатлантириш орқали бухгалтерларни халқаро стандартлар бўйича ўқитиш ва малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш бу ишнинг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

 

Таҳририятдан. Эслатиб ўтамиз, Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва Norma компанияси томонидан Вir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими ишлаб чиқилган. Ресурс миллий қонунчиликка мувофиқ ўқиш, сертификатлаштириш ва аттестациядан ўтиш имконини беради.

 


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_