Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

2019 йилда статистика ҳисоботларини қачон топшириш таклиф этилмоқда

09.10.2018

Читать на русском языке


Давстатқўм сайтида кейинги йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари лойиҳалари эълон қилинган.

 

Идора мутахассисларининг фикрича, статистика-таҳлилий кўрсаткичларнинг таклиф этилган таркиби минтақалар ва умуман республикадаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва муҳим мақсадли дастурлар бажарилишининг боришини кузатишда ёрдам беради.

 

Ўтган йилда бўлганидек, статистика ҳисоботи шакллари 9 гуруҳга бўлинган, бироқ биттасининг номи ўзгартирилган. 2019 йилда «Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси» гуруҳини «Тадбиркорлик ва банк-молия хизматлари статистикаси» деб номлаш таклиф этилмоқда.

 

Ушбу гуруҳ мазмунида ҳам фарқ бор. Масалан, айрим ҳисоботларни топшириш муддатларини ўзгартириш таклиф этилмоқда.

 

Ҳисобот шакли

Даврийлиги ва 2018 йилда топшириш муддатлари

Даврийлиги ва 2019 йилда топшириш муддатлари

1-KB Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи

Йиллик: 26 февралдан, 26 мартдан кечиктирмай

Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай

1-KB ilova (QM) Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлар тўғрисидаги ҳисобот

Йиллик, 26 февралдан, 26 мартдан кечиктирмай

Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай

1-KB shakliga ilova (QURILISH) Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига йўналтирилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот

Йиллик: 26 февралдан, 26 мартдан кечиктирмай

Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай

1-KB shakliga ilova (TIF) Экспорт-импорт тўғрисида ҳисобот

Йиллик: 26 февралдан кечиктирмай

Йиллик: 27 февралдан кечиктирмай

1-KB shakliga ilova (energo) Ёқилғи ва энергия сарфи тўғрисида ҳисобот

Йиллик: 26 мартдан кечиктирмай

Йиллик: 27 мартдан кечиктирмай

1-KB shakliga ilova (QX) Микрофирма ва кичик корхоналарнинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот

Йиллик: 26 февралдан, 26 мартдан кечиктирмай

Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай

1-KB shakliga ilova (eko) Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи

Йиллик: 26 февралдан, 26 мартдан кечиктирмай

Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай

1-KB shakliga ilova (AKT) Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисобот

Йиллик: 26 февралдан, 26 мартдан кечиктирмай

Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай

1-KB shakliga ilova (tib) Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхона фаолияти тўғрисида 2017 (2018) йил учун ҳисобот

Йиллик: 26 мартдан кечиктирмай

Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай

1-KB shakliga ilova (tur) Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи

Йиллик: 12 мартдан, 26 мартдан кечиктирмай

Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай

1-К shakliga ilova (xizmat) Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот

Ойлик, 2-санадан кечиктирмай

Ойлик, 4-санадан кечиктирмай

 

Изоҳ: Жадвалда статистика ҳисоботини топшириш учун иккита сана кўрсатилганда биринчиси – стандарт микрофирмалар ва кичик корхоналар учун, иккинчиси – чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун келтирилган.

 

Статистика ҳисоботи шаклларининг бошқа гуруҳларида ҳам ўзгартиришлар бор.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах