Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

АКТни ривожлантириш жамғармаси қандай лойиҳаларни молиялаштиради

17.10.2018

Читать на русском языке


Ҳукумат ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантириш ва молиялаштириш тартибини тасдиқлади (ВМнинг 12.10.2018 йилдаги 821-сон қарори).

 

Мамлакатимизда ҳар йили Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириладиган АКТни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойихаларнинг рўйхатлари тузилади.

 

Лойиҳани  устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига киритиш учун ташаббускорлар кўриб чиқиш учун уни 15 сентябргача ишчи органга (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси) тақдим этишлари керак. Манзилли рўйхатлар 1 ноябрдан кечиктирмасдан АКТни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлар қарорлари билан тасдиқланади. Ҳудудий кенгашларнинг қарорлари Жамғарма томонидан лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

 

Бу – муҳим! Рўйхатга киритилган барча лойиҳалар фақат битта молиялаштириш манбасига (Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси) эга бўлиши мумкин.

 

Қандай лойиҳалар рўйхатга киритилиши лозим?

 

Устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалар киритилади:

  • телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолини сифатли мобиль алоқа ҳамда Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни таъминлаш;
  • соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим, коммунал хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларида замонавий ахборот тизимларини, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларини жорий қилиш, шунингдек, “ақлли” ва “хавфсиз” шаҳарлар ва ҳудудларини ташкил қилиш;
  • давлат-хусусий шериклик асосида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, экспортга йўналтирилган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш;
  • жойларда, айниқса, олис жойларда электрон давлат хизматларини тақдим этиш тизимини янада кенгайтириш, шунингдек, замонавий ахборот- коммуникацияларини қўллаш соҳасида аҳоли саводхонлигини ошириш;
  • почта алоқаси соҳасини ва почта алоқаси миллий оператори бўлган “Ўзбекистон почтаси” АЖ фаолиятини такомиллаштириш.

 

Лойиҳани рўйхатга киритиш учун нима зарур?

 

Лойиҳани рўйхатга киритиш учун юридик шахс-ташаббускорнинг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳри билан тасдиқланган лойиҳа паспортини ишчи органга тақдим этиш зарур. Лойиҳа паспорти:

  • лойиҳанинг мақсади ва вазифалари;
  • техник хусусиятини;
  • эришиладиган натижалар;
  • ташкилий тадбирлар кўлами ва самарадорлигини баҳолашни;
  • лойиҳани амалга ошириш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёж ва маблағ ҳажмини ўз ичига олади.

 

Лойиҳани молиялаштириш қандай амалга оширилади

 

Рўйхатдаги лойиҳалар тегишли ҳудудда мобиль алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловдан тушадиган сумманинг 5%игача бўлган миқдорда Жамғарма маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида такикланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Марказлаштирилган ҳолда ишлаб чиқиладиган ва Президент ҳамда Ҳукуматнинг тегишли қарорлари доирасида масъул вазирлик ва идоралар ҳисобидан амалга ошириш назарда тутиладиган лойиҳалар устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатлари доирасида қайта молиялаштирилмайди.

 

Лойиҳалар ташаббускорлари ҳудудий кенгашлар томонидан ишчи орган белгиланган тартибда жалб қилинган ҳолда устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатлари тасдиқлангандан сўнг Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатлари доирасидаги янги лойиҳалар бўйича “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилган ҳолда харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширади.

 

Белгиланган тартибда амалга оширилган харид қилиш тартиб-таомиллари натижалари бўйича ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳалар ташаббускорлари, тизим интеграторлари ва/ёки товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилари ҳамда Жамғарма ўртасида устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун уч томонлама шартномалар тузилади.

 

Жамғарма томонидан устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини амалга оширишни молиялаштириш учун лойиҳа ташаббускорининг буюртманомалари бўйича лойиҳа ташаббускори, лойиҳа ижрочиси ва Жамғарма ўртасида имзоланган уч томонлама шартнома асосида маблағлар ажратилади.

 

Лойиҳалар Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириш юзасидан белгиланган тартибда тасдиқланган жадваллар ҳамда бажарилган ишлар далолатномалари асосида босқичма-босқич молиялаштирилади.

 

Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг лойиҳа ташаббускори ва ишчи орган мутахассисларидан таркиб топадиган қабул қилиш комиссияси томонидан имзоланадиган тегишли далолатнома тузилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_