Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ирина Киселева: «Режада – «бош бухгалтер» мутахассислиги бўйича bir.uz аттестатини олиш

17.10.2018

Читать на русском языке

 

bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими кўмагида олган билим ва аттестатни амалда қандай қўллаш мумкин? «Ҳисоб рақамлар бўйича бухгалтер» мутахассислиги бўйича аттестация имтиҳонини муваффақиятли топширган пойтахтдаги Cotton Textilе корхонаси бош бухгалтери Ирина Кисилева бу борадаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

 

– Маълумотим бўйича банк иши мутахассисиман, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаганман. Курсларни тугатиб, бухгалтер бўлдим. Мустақил ўқиб ўрганган бухгалтерман десам ҳам бўлади. bir.uz аттестати ўз касбини яхши билишига ишонч ҳосил қилиш учун керак. Ўқув тести жараёнида эгаллаган билимларим профессионал ривожланишимга имконият яратди. Улар ҳали асқотади. Мен хизмат пиллапоясидан кўтарилмоқчиман, шу боис янада юқори ҳақ тўланадиган ишларга таклифларни қабул қилишга тайёрман. Буларнинг барчаси ўз устида мунтазам ишлашни ва билимларни пухта эгаллашни талаб қилади, – дея суҳбатни бошлайди И.Кисилева.

 

– Ирина Константиновна, bir.uz тизимидаги ўқув тести жараёнида эгаллаган билимларингиз ҳақида батафсил сўзлаб беринг.   

– Ахборот борасида мен учун янгилик бўлди дея олмайман. Мен қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришларни кузатиб бораман, интернетда берилган материалларни, газеталарни ўқийман. Ўқув тести билганларимни тизимлаштиришда, уларни амалда қўллаш кўникмаларини эгаллашда ёрдам берди. Бунинг учун профессионал ривожланишда қўл келадиган bir.uz тизимининг ишлаб чиқувчиларига миннатдорчилик билдираман.

 

– Бухгалтер бўла туриб, нега фақат «Ҳисоб рақамлар бўйича бухгалтер» мутахассислиги бўйича аттестациядан ўтишга қарор қилдингиз?

 

– Билимим етарли эканлигига шубҳаландим. Шу боис бошланишига ҳисобварақларни яхши билиш керак бўлган соҳадаги билим ва кўникмаларимни текшириш мақсадида тор доирадаги мутахассисликни танладим, негаки ҳисобварақлар жуда кўп ва уларни осонгина чалкаштириб юбориш мумкин. Ҳозир ҳам бирданига бош бухгалтер аттестациясидан ўтмоқчи эмасман, бу мақсадга босқичма-босқич эришишга қарор қилдим. 10 ноябрда ўтказиладиган навбатдаги имтиҳонга ёзилдим. Моддий бухгалтер аттестатини олишга астойдил ҳаракат қиламан.

 

– Бу мақсадга эришишда сизга омад тилаймиз!

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_