Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Хусусий бандлик агентликлари қандай хизматларни кўрсатадилар

18.10.2018

Читать на русском языке

 

16.10.2018 йилдаги «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги ЎРҚ–501-сон Қонун эълон қилинди.

 

Хусусий бандлик агентлиги – ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тижорат ташкилоти бўлиб, унинг фаолияти бир қатор хусусиятларга эга:

 

а) олий маълумотли раҳбарни қўшиб ҳисоблаганда камида икки нафар ходимга эга бўлади (таълим йўналиши кўрсатилмаган, таҳр.);  

 

б) давлат органлари, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлардан ташқари, уни жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан тузиш имконияти мавжуд;

 

в) номида «Xususiy bandlik agentligi» деган сўзлардан фойдаланилади. Белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ташкилотлар ўз номида ушбу сўз бирикмасидан ва унинг асосида ҳосил қилинган сўз бирикмасидан фойдаланиши тақиқланган;

 

г) ўзининг давлат тилидаги тўлиқ фирма номи (бир вақтнинг ўзида бошқа тилда ҳам кўрсатилиши мумкин) ва ўз жойлашган ери кўрсатилган муҳрга эга бўлади. Хусусий бандлик агентликлари – кичик тадбиркорлик субъектларида «думалоқ» муҳр мавжуд бўлмаслиги эҳтимоли Қонунда қайд этилмаган. Фирма муҳри мавжуд бўлиши истисносиз барча хусусий бандлик агентликлари учун мажбурий талаб деган хулоса чиқариш мумкин;

 

д) фақат муайян хизматлар турини кўрсатиш имконияти мавжуд (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Ўзбекистонда иш қидираётган шахсларга иш танлаш

Иш қидираётган шахслар тўғрисидаги ахборотни иш берувчилар ўртасида тарқатиш, ш.ж. ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тарқатиш

Бўш иш ўринларига эга бўлган иш берувчиларни излашни амалга ошириш

Иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш берувчилар билан музокаралар ўтказиш

Иш берувчилар ва иш қидираётган шахслар ўртасидаги суҳбатга тайёргарлик кўриш ҳамда музокараларда (суҳбатларда) иштирок этиш

Иш берувчилар ва иш қидираётган шахслар ўртасидаги меҳнат шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш

Иш берувчилар учун кадрлар танлаш

Иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари тўғрисидаги ахборотни тарқатиш, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тарқатиш

Ишга жойлаштириш учун мақбул номзодларни излашни амалга ошириш

Ишга жойлаштириш учун номзодлар билан музокаралар ўтказиш

Иш берувчилар ва бўш иш ўринларини эгаллашга номзодлар ўртасидаги музокараларда (суҳбатларда) иштирок этиш

Иш берувчилар ва иш қидираётган шахслар ўртасидаги меҳнат шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш

Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш

Мамлакатимиздан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш масаласи бўйича чет эллик шериклар билан ўз ваколатлари доирасида музокаралар (суҳбатлар) ўтказиш, шартномалар, битимлар ва баённомаларнинг лойиҳаларини тайёрлаш

Эҳтимол тутилган иш берувчиларни қидириш, хорижий мамлакатларнинг меҳнат бозорини ўрганиш асосида бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида мамлакатимиздан ташқарида иш қидираётган шахсларга ахборот тақдим этиш

Ўзбекистондан ташқарида меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳлаётган шахслар ҳақидаги ахборотни фақат уларнинг розилиги билан чет эллик иш берувчилар ўртасида тарқатиш

Иш қидираётган шахсларга Ўзбекистондан ташқарида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун дастлабки тайёргарлик тадбирларини ўтказиш йўли билан кўмаклашиш

Мамлакатимиздан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлашиладиган мамлакатда бўлиш қоидалари, меҳнат шароитлари, ижтимоий ва уй-жой-маиший таъминоти, чет эллик иш берувчилар билан меҳнат шартномаларини тузишнинг ҳуқуқий жиҳатлари ҳақида хабардор қилиш

Хорижда иш қидираётган шахслар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномаларини тузишга кўмаклашиш

Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари

Буюртмачини меҳнат бозори ҳолатининг таҳлили ва прогнози ҳамда унинг иштирокчилари, мазкур бозорнинг конъюнктураси, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаш, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасидаги бошқа ахборотни тақдим этиш

 

Хусусий бандлик агентлигининг таъсис ҳужжатларида фақат юқорида санаб ўтилган хизмат турларини кўрсатиш бўйича фаолият тўғрисидаги, шунингдек таъсисчиларнинг, бошқарув органларининг тузилмаси ва ваколатлари ҳақидаги маълумотлар (ташкилий-ҳуқуқий шакллар кесимида белгиланган маълумотларга қўшимча равишда) кўрсатилиши керак;

 

е) Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритилади. Унга кириш учун Меҳнат вазирлигига ариза, лицензия (хорижда иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга оширганда) ва йиғим – 1 ЭКИҲ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини тақдим этиш лозим. Ҳужжатлар кўриб чиқилиб, 3 кунлик муддатда улар юзасидан қарор қабул қилинади.  

 

! Мамлакатимиздан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолият лицензия асосида амалга оширилади. Шуни қайд этиш лозимки, Қонунда ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатилган лицензия талаблари ва шартлари бир-биридан фарқ қилади.

 

Масалан, Низомга кўра лицензия даъвогари 5 000 ЭКИҲ миқдорида шаклланган устав фондига эга бўлиши шарт (Қонунда бундай талаб мавжуд эмас, таҳр.), Қонунга кўра эса унинг ходимлари 3 йилда камида 1 марта малака сертификати олишга мажбурлар (Низомда бундай талаб қўйилмаган, таҳр.).

 

Қонун Низомга қараганда кўпроқ юридик кучга эга. Бинобарин, энди у қабул қилинган қонун ҳужжатига мувофиқлаштирилса керак.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 17.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_