Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Давлат ветеринария қўмитаси мутахассислари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка қилиниши мумкин

29.10.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2018 йилдаги 871-сон қарори билан Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди.

 

Рўйхатга Давлат ветеринария қўмитаси киритилди. Эслатиб ўтамиз, идора Президентнинг 1.06.2017 йилдаги “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5067-сон Фармони билан ташкил этилган. Қўмитанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари – бу ерда.

 

Доимий прописка Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатининг 11-бандига биноан расмийлаштирилади.  У юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассисларга, шунингдек уларнинг оила аъзоларига (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) лавозимда турадиган даврга берилади.

 

Прописка олиш учун ҳужжатлар пакетига қўшимча равишда мазкур ҳолатда Давлат ветеринария қўмитаси раисининг илтимосномаси, шунингдек лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқдан кўчирма тақдим этилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_