Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Туғилганлик тўғрисида гувоҳномани бериш осонлашади

07.11.2018

Читать на русском языке

Тошкентда пилот лойиҳа ишга туширилди – бола туғилганлиги тўғрисида гувоҳномалар Давлат хизматлари марказларида «ягона дарча» принципи бўйича берилади, дея хабар беради «Народное слово online». 2019 йилдан бошлаб ушбу амалиётни бутун республика бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

Ота-оналар ҳужжатни олиш учун яшаш жойидаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилсалар бас. Илгари бунинг учун бола туғилганлиги далили юзасидан маълумотнома олиш учун туғруқхонада, ФҲДЁ органларида ва герб йиғимини тўлаш учун банкда навбат кутишга тўғри келар эди.

 

Барча зарур ахборотлар туғруқхонадан Давлат хизматлари марказига махсус ахборот тизими орқали юборилади. Click, PayMe ва бошқа тўлов тизимлари орқали герб йиғимини тўлаш имконини берувчи онлайн-тўловни 2019 йил 1 январгача жорий этиш режалаштирилмоқда. 

 

Маълумот учун: герб йиғими миқдори – ЭКИҲнинг 15%и, материал эълон қилинган санада 30 409,50 сўмни ташкил этади.   

   

Бундан ташқари, пойтахтдаги Давлат хизматлари марказларида туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар бланкаларини компьютер ёрдамида тўлдириш тартиби жорий этилмоқда. Ахборот бланкада босиб чиқарилгунга қадар ота-онада исм тўғри ёзилганлигини текшириш имкони бўлади. Бундай имконият берилмаганлиги сабабли ҳам баъзан боланинг исми, отасининг исми ва фамилияси хато ёзилар, оқибатда у ана шу исм билан бир умр яшашга ёки белгиланган тартибда уни ўзгартиришга мажбур бўлар эди.     

 

Шунингдек кейинги йилда туғиш ёшидаги аёлларни ҳисобга олиш ва ҳомиладорликни кузатиш автоматлаштирилган ахборот тизимини ишга тушириш режалаштирилмоқда. У «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» тизими билан биргаликда ишлайди. Натижада болалар туғилганлиги далилларини қайд этмаслик ҳолатларига барҳам бериш кўзланмоқда.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах