Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Мўмин Ашуров: «bir.uz аттестация имтиҳонини исталган минтақада ўтказишга тайёрмиз»

08.11.2018

Читать на русском языке

 

Наманганда bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимининг илк сайёр аттестация имтиҳони бўлиб ўтди. Унда 22 нафар мутахассис иштирок этди. Шу муносабат билан мухбиримиз «Norma» ПРМ директори Мўмин Ашуров билан суҳбатлашди.   

 

– Наманганни танлашингизга нима сабаб бўлди? bir.uz тизимининг илк сайёр аттестация имтиҳони нега айнан шу шаҳарда ўтказилди?

 

– Бугунги кунга келиб bir.uz тизимининг 7 та имтиҳони ўтказилди. Уларнинг бари Тошкентда бўлиб ўтган. Навбатдаги имтиҳонлардан бирига тайёргарлик кўриш жараёнида Намангандан бир йўла 10 киши буюртма берди.

 

Тошкентда имтиҳонда қатнашиш транспортга, меҳмонхонада яшашга қўшимча харажат талаб қилади. Шунинг учун биз наманганликларга имтиҳонни уларнинг шаҳрида ўтказишни таклиф этган эдик, улар бажонидил рози бўлишди.   

 

Ташкилий масалалар ҳал қилинаётган даврнинг ўзида сайёр имтиҳонда қатнашиш хоҳишини билдирганлар 22 нафар кишига етди. Уларнинг барчаси bir.uz ўқув тестлари ва синов имтиҳонидан ўтишган.

 

– Бу шаҳарда шунчалик фаоллик қаердан?  

 

 – Буни қарангки, иштирок этмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси ёш бошловчи бухгалтерлар бўлиб, уларнинг аксарияти бир-бирини танир экан. Корхоналарда бош бухгалтер сифатида катта иш тажрибасига эга бўлган мутахассис Марина Александровна Вишневская уларнинг «бошини қовуштирган» – ёшлар ундан ёрдам ва маслаҳат олиб туришар экан. Ўзаро мулоқотни қулай йўлга қўйиш мақсадида Фейсбукда гуруҳ ҳам очишган. Марина Александровна ресурсимиз тўғрисида Интернетдан билиб олгач, шогирдларига ўқиш, тест ва имтиҳонлардан ўтиш бўйича ўзларини синаб кўришларига қизиқтирган. 

 

Наманганда хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилувчи ривожланаётган тўқимачилик ва енгил саноат корхоналари талайгина. Меҳмонхонада кўплаб туристларга кўзимиз тушди. Мулоқотимиз давомида  уларнинг ҳаммаси янги асбоб-ускунани ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича мутахассис эканлиги маълум бўлди. Хорижий инвесторлар ҳамма ишлар, шу жумладан бухгалтерия иши ҳам расамадида бўлишини талаб қилишмоқда. Ана шу сабабдан мутахассислар ўз устида ишлашяпти, малака оширишяпти.   

 

– Аттестация имтиҳонларининг натижалари қандай бўлди?

 

– 22 нафар киши имтиҳон топширди, улардан 20 нафари – бухгалтер-кассир мутахассислиги бўйича. Бу мутахассисликни танлаганлар ишни осонроғидан бошлашни ихтиёр этганларини билдиришди. Улар bir.uz тизимида ўқишни давом эттириб, бош бухгалтер даражасигача чи³мо³чи эканликларини билдиришди.

 

Аттестатларни фақат 8 киши олади. Энг кўп балларни Умиджон Отамирзаев, Ирина Шамсулина, Елена Ковтун тўплаган. Имтиҳонни муваффақиятли топширганлар сони кўпроқ бўлиши мумкин эди, лекин бу уч синалувчи балл тўплашда бироз илдамлаб кетди. Ҳисобот шаклларини тўлдириш уларнинг ҳаммаси учун мураккаб кечди. Ёш мутахассисларнинг ўтолмагани, албатта, ачинарли ҳол. Лекин биз битта тамойилга риоя қилдик: бухгалтерия хатога йўл қўйиши мумкин эмас!

 

– Бу – имтиҳонни Тошкентдан ташқарида ўтказиш бўйича илк тажрибангиз. Ташкилий масалаларни ҳал қилиш қийин кечгандир?

 

– Тайёргарликнинг барча босқичларида биз вилоят раҳбариятининг хайрихоҳлиги ва кўмагини ҳис этдик. Вилоят ҳокими Хайрулла Бозоровнинг ўзи бизни қўллаб-қувватлади. Имтиҳон ўтказиш учун компьютерлаштирилган аудиторияни Наманган давлат университети тақдим этди. Шулар эвазига имтиҳонлар юқори даражада ўтди. Барчага миннатдорлигимни билдираман. 

 

 – Тошкентга қандай хулосалар билан қайтдингизлар?

 

– Наманганликларнинг таълим дастурларимизга катта қизиқиш билдирганига шоҳид бўлдик. Шу боис биринчи минтақавий филиални очишга қарор қилдик. У, таълим соҳасидаги ислоҳотлар муносабати билан ўқув аудиторияси бўшаган  шаҳардаги коллежларнинг бирида очилажак. Ўқув жараёнида «Norma» МЧЖнинг автоматлаштирилган тизимларидан унумли фойдалана олиш мақсадида аудиторияларни замонавий компьютер ва ташкилий техника билан жиҳозлаймиз.  

 

– Суҳбатимиз сўнгида айтсангиз: bir.uz тизимининг навбатдаги сайёр аттестация имтиҳони қайси минтақада бўлиб ўтади?

 

 – Ҳозирча билмайман. Биз имтиҳондан ўтишга қизиқиш билдирган гуруҳлар қайси ҳудудда тўпланса, ўша жойга боришга тайёрмиз. Мижозларимизга билим олиш учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилмоқдамиз. Чақирсангиз – бораверамиз!




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_