Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

2019 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари маълум бўлди

13.11.2018

Читать на русском языке

 

Президент 12.11.2018 йилдаги «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ҳужжатда келаси йилги календарга қуйидаги ўзгартиришлар киритилиши белгиланган:

 

Ой

(2019 йил)

Қўшимча дам олиш куни

Дам олиш кунларининг кўчирилиши

Январь

2 январь – чоршанба

5 январь – шанба 3 январь – пайшанбага

Март

22 март – жума

Июнь

1 июнь – шанба 6 июнь – пайшанбага

Сентябрь

2 сентябрь – душанба

7 сентябрь – шанба 3 сентябрь – сешанбага

Декабрь

28 декабрь – шанба 31 декабрь – сешанбага

 

Шу тариқа, ҳафтасига беш кун ишлайдиганлар 2018 йил декабрь – 2019 йил январда 5 кунлик Янги йил таътили оладилар (28.12.2017 йилдаги ПФ–5290-сон Фармонга мувофиқ дам олиш куни 29 декабрь – шанба 31 декабрь – душанбага кўчирилганини ҳисобга олиб, 2018 йил 30 ва 31 декабрда, шунингдек 2019 йил 1, 2 ва 3 январда). Улар март ойида кетма-кет тўрт кун (21, 22, 23 ва 24-кунлари), сентябрда эса уч кун (1, 2, 3-кунлари) дам оладилар. Июнда ҳам бир нечта дам олиш куни бўлади[1].  

 

! 2019-2020 йиллардаги Янги йил «таътили» давомийлиги 2020 йилда худди шундай ҳужжат эълон қилингандан кейин белгиланади. 6 кунлик иш ҳафтаси белгиланган ташкилотларда жадвалда кўрсатилган шанба кунлари кўчирилмайди.

 

Жорий йилда бўлганидек, бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ходимларнинг ҳар йилги меҳнат таътили давомийлигини 3 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади, бироқ ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда унинг амалдаги давомийлиги ҳисобга олиниб, унга белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилади (тартибга қаранг). Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

 

Қолган ташкилотларда қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал норматив ҳужжатларда белгиланади.

 

Олег Заманов.

 


[1] «Рамазон ҳайити» (Ийд-ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни шу санага тўғри келиши мумкинлиги инобатга олинган ҳолда 1 июнь 6 июнга кўчирилса керак. «Рамазон ҳайити» (Ийд-ал-Фитр) ва «Қурбон ҳайити» (Ийд-ал-Адҳа) кунлари нишонланадиган аниқ саналар Президентнинг алоҳида фармонлари билан белгиланади.




 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_Юлдашев Турсунполот :

2019-06-07 20:57:48

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_