Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тошкент вилоятида QR-кодли кадастр паспортлари берила бошлайди

15.11.2018

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2018 йилдаги 927-сон қарори билан Тошкент вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

 

Биринчидан, Тошкент вилоятида қуйидаги йўналишлар бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилди:

  • таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектларини қуриш ва реконструкция қилиш;
  • йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, электр энергия, табиий газ, ичимлик ва оқава сув тармоқларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, ободонлаштириш ҳамда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш;
  • бандлик даражасини ошириш, туризм, экология, қурилиш соҳаларида амалга ошириладиган ишлар;
  • озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси қувватларини модернизациялаш, қишлоқ хўжалиги, туризмни ривожлантириш бўйича манзилли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқалар.

 

Бир ой муддатда инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини онлайн мониторинг қилиб борувчи дастур ишга туширилади.

 

Иккинчидан, 2019 йилнинг 1 июнига қадар кадастр ҳужжатларини шакллантириш жараёни соддалаштирилади. Бекор қилинган «Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома» ўрнига махсус QR-код билан ҳимояланган кадастр паспорти берилади.  

 

Эслатиб ўтамиз, кўчмас мулкка (ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, кўп йиллик дарахтларга) бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳномалар жорий йил 1 октябрдан бекор қилинган (27.07.2018 йилдаги ПФ–5490-сон Фармонга қаранг). 

 

Бир туман мисолида аукцион тарзида блокчейн тизими орқали қишлоқ хўжалиги ерлари ажратиш тартиби жорий этилади.

 

Учинчидан, 2019 йил 1 январга қадар Пискент автомобиль полигони ҳудудида мунтазам равишда турли даражадаги авто- ва мотопойгаларни ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиш вазифаси топширилди. Бу ерда сайёҳлар учун эски русумдаги автомобиллар кўргазмаси ва бошқа қизиқарли тадбирлар ҳам ўтказилади.

 

Тўртинчидан, 2019 йилнинг 1 июнига қадар тарихий обидалар ҳамда археологик объектлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар махсус электрон харитага киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.11.2018 йилдан кучга кирди. 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_