Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

UMS «Рақамли ишонч» жамғармасига топширилади

22.11.2018

Читать на русском языке

«Universal Mobile Systems» МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши (100%) «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига (бундан кейин – Жамғарма) беғараз асосда топширилади. ЎзА сайтида жойлаштирилган Президентнинг 21.11.2018 йилдаги қарорида шу назарда тутилган.

  

 Эслатиб ўтамиз, Жамғарма Президентнинг 2.09.2018 йилдаги ПҚ–3927-сон қарори билан ташкил этилган, унинг асосий вазифаси – рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги, ш.ж. «блокчейн» технологияларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторларнинг маблағларини жалб этиш ва бирлаштириш (шарҳга қаранг).

 

«Universal Mobile Systems» МЧЖнинг (UMS уяли алоқа оператори, бундан кейин – Оператор) ҳозирги муассиси – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК.

 

Операторнинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш фақатгина Жамғарма Кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилади. 2019-2021 йилларда Операторни ривожлантириш концепцияси яқин орада тасдиқланиши керак. Давлат улушидан олинадиган даромадлар, мақсадли имтиёзлар беришдан бўшайдиган молиявий маблағлар концепцияни амалга ошириш даврида технологик ускуналарни модернизация қилиш ва мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида Жамғарма ҳисобига йўналтирилади.

 

Оператор 1.12.2021 йилга қадар муддатга телекоммуникация соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензия бериш учун давлат божи, радиочастоталар спектридан фойдаланиш учун тўлов, шунингдек, радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун эксплуатация йиғими тўлашдан озод этилади.

 

Операторга:

  • фақат ўз тижорат эҳтиёжлари учун, бошқа оператор ва провайдерларга овозли телефония ва интернет трафиги халқаро каналларини ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқисиз халқаро телекоммуникация тармоқларига (маълумотлар ва овоз узатиш тармоқларига), шу жумладан, «IP-телефония» технологиясидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри уланиш;
  • зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли бажариш мақсадида Жамғарма билан келишилган ҳолда шартнома асосида мустақил хорижий, миллий консультант ва экспертларни жалб этиш ҳуқуқи ҳам берилди.

 

Операторни жойлаштириш учун Ахборот коммуникациялари вазирлигининг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 22-уй манзилида жойлашган биноси ажратилади.

 

 

Олег Заманов.