Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Тиббий хизмат сифати телетиббиёт ёрдамида оширилади

06.12.2018

Читать на русском языке

Ўзбекистонда Ягона тиббий ахборот марказини ташкил этиш ва «Ақлли тиббиёт» тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Уларни яратиш ва ривожлантириш бўйича концепция лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. 

 

Ҳужжат Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ-5308-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Лойиҳа доирасида мамлакатнинг барча тиббиёт муассасаларини қамраб олувчи Ягона телетиббиёт тизимининг (ЯТТ) яхлит инфратузилмасини яратиш мўлжалланмоқда. Ягона тиббий ахборот маркази унинг фаолият юритишини таъминлаши, шунингдек, «Ақлли тиббиёт» технологияларини жорий этиши керак бўлади.  

 

Бу инновациялар хизматлар кўрсатиш сифатини янги даражага кўтаришга, аҳолига диагностика ва даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш сифатини оширишни таъминлашга ёрдам беради. 

 

Ўзбекистонда телетиббиёт технологияларини ривожлантириш ва жорий этишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • телетиббий консультация/теленасиҳат. Бу ҳолда даволовчи шифокорнинг бошқа тиббиёт муассасасидаги, шу жумладан бошқа шаҳардаги консультант билан бемор борасидаги муҳокамаси таъминланади;
  • телетиббий маъруза/семинар. Маърузачи (муаллим) барча иштирокчиларга бир вақтнинг ўзида мурожаат қилиши мумкин, улар эса, ўз навбатида, – бир-бири билан шахсан мулоқот қилиш имконияти мавжуд бўлмаганда маърузачига мурожаат қилиши мумкин;
  • телемониторинг (телеметрия). Кўпгина мижозларнинг маълумотлари консультатив марказга жўнатилади. Мазкур технология мижоздан махсус қурилмани олиб юришни талаб қилади, у бемор тўғрисидаги холис маълумотларни беришни таъминлайди. Олинган маълумотлар ташхисни аниқлаштириш ва даволашни янада самаралироқ олиб бориш учун зарурдир;
  • телетиббиёт кенгаши/консилиум/симпозиум. Алоқа турли муассасаларда жойлашган учрашув иштирокчиларига бир-бири билан мулоқот қилиш ва долзарб вазифаларни муҳокама қилиш имконини берувчи схема орқали ташкиллаштирилади.    

 

Тиббиёт муассасаларини керакли асбоб-ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш бўйича тадбирлар ва телетиббиёт тизимини босқичма-босқич ишга тушириш 2020 йилга мўлжалланган. 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах