Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Хронометраж, мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш бўйича қонун лойиҳаси пухта ишланади

11.12.2018

Читать на русском языке

Депутатлар «2019 йилга бюджет-солиқ сиёсати Концепцияси ва 2020-2021 йилларга прогноз мўлжаллари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси хусусида эътирозларини билдирдилар.

 

Бу Қонунчилик палатаси матбуот хизматининг 2018 йил 10 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлис ҳақидаги хабаридан келиб чиқади.

 

Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳаси Бюджет кодекси, Солиқ кодекси ва “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутади.  Тузатишлар 2019 режа йилига бюджет сиёсати Концепцияси ва 2020-2021 йиллар прогноз мўлжалларини амалга ошириш мақсадида қонунчиликдаги айрим нормаларнинг аниқ қўлланилиши, бюджетлараро муносабатлар ва солиққа тортиш соҳасидаги алоҳида масалаларини тартибга солишнинг зарур ҳуқуқий шароитларини яратишга қаратилган.

 

Бироқ ушбу қонун лойиҳаси Парламент қуйи палатасининг қўмиталари, фракцияларида бўлиб ўтган муҳокамаларда депутатларнинг бир қатор савол ва эътирозларини келтириб чиқарди.

 

Регламентга кўра, Бюджетнома тасдиқлангандан кейин у билан боғлиқ бўлган бюджет-солиқ сиёсати ҳақидаги қонун лойиҳаси Ҳукумат томонидан Парламент қуйи палатасига киритилиши керак. Палата қўмиталари ҳамда фракцияларида кенг муҳокама этилиб, қабул қилингач, 10 кун ичида ҳужжат Сенатга юборилади. Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур ўта мураккаб ва муҳим қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига жуда кечиктириб киритилганини қайд этдилар.

 

Бундан ташқари, қабул қилинаётган қонунлар тўғридан-тўғри амал қилиши, унда ҳаволаки нормалар мутлақо бўлмаслиги лозимлигига охирги пайтда урғу берилмоқда. Бироқ мазкур қонун лойиҳасида кўплаб ҳаволаки норманинг мавжудлиги депутатларнинг эътирозига сабаб бўлди.

 

Шунингдек, парламент вакилларининг фикрига кўра, лойиҳанинг 71-моддасида хронометраж ўрганиш, яъни, тадбиркорлик субъектларининг нақд пул тушуми, ишлаб чиқариш ҳажми, товар (иш, хизмат) реализацияси хронометражи ўтказилаётган даврда тушумларнинг ҳақиқий ҳажмини аниқлаш мақсадида товар (иш, хизмат)ларни ҳақиқий реализация ҳажмларини аниқлашга доир солиқ текшируви солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўлиши қонунан белгиланаётгани амалиётда бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Гап шундаки, аксарият ишлаб чиқариш ҳажми, товар (иш, хизмат) реализациясида мавсумий ҳолатлар мавжуд бўлиб, хронометраж ўрганиш кўп ҳолларда тушум кўпайган — мавсум айни қизиган пайтларда ўтказилади. Масалан, салқин ичимликлар билан савдо қиладиган тадбиркорлик субъектлари ва ишлаб чиқаришлар — ёз жазирамасида, фармацевтика фирмалари — қиш чилласида хронометраж қилиниши тадбиркорлик субъекти эгасига нисбатан адолатдан бўладими?

 

Ҳолбуки, табиий шароит, яъни, “ўлик” мавсумларда тадбиркорлик субъектларининг тушуми камаяди. Мазкур қонун лойиҳасида эса солиқ тўловчида товар (иш хизмат)лар реализациясидан фойда камайиши юзага келган ҳолларда бу ҳаракат солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик сифатида таснифланиши белгиланаётгани депутатларда эътироз уйғотди. Бунга бошқа қатор объектив ва субъектив омиллар ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилди.

 

Эслатиб ўтамиз, юқорида баён этилган муаммолар портал экспертлари томонидан “Хронометражда аниқланган нақд тушумни такроран камайтириб кўрсатиш солиқ тўлашдан бўйин товлашга тенглаштирилади” ва “Хронометражда янгилик: бизнес учун салбий оқибатлар” материалларида ёритилган эди.

 

Шунингдек, лойиҳа билан солиқ тўловчиларни мавзуга оид ва экспресс-ўрганишлар тартиби ўрнатилаётгани ҳам муҳокама қилинди.  Депутатлар нуқтаи назарига кўра, мамлакатимизда қонунчиликни босқичма-босқич либераллаштириб, тадбиркорга кенгроқ имконият ва эркинлик яратилаётган бир пайтда янгича номланган текширувларнинг янги механизмлари “кашф” қилинмоқда. Бу каби ўрганишларнинг жорий қилиниши тадбиркорларнинг вақтини олиб, иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади, холос.

 

Маълумот учун: мавзуга оид ва экспресс-ўрганишлар ўтказиш тартиби айни пайтда қонуности ҳужжати билан регламентга солинади (батафсил қаранг). Илгари биз мазкур тартиб-таомилларнинг солиқ текшируви билан нисбатини ўрганган эдик, тадқиқот натижалари билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Муҳокамаларда қонун лойиҳасида белгиланган яна бир норма кескин баҳс-мунозарани келтириб чиқарди. Бу маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида ДСХО томонидан солиқ тўловчилар ҳақидаги ишончли маълумотларни тўплаш мақсадида ўтказиладиган солиқ тўловчиларни паспортлаштириш масаласи. У ҳисобга олиш, мавжуд маълумотлар қонунийлик даражасини ошириш ва ўрганиш, яъни солиқ тўловчининг ҳудудини, бино ва иншоотларини, мол-мулкини ўрганиш орқали ўтказилади.  Бу жараёнда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳам жалб этилиши мумкин.

 

Депутатлар эътироз билдирганидек, ахир бу оддий, кундалик жараён бўлиши керак эмасми? Шунчаки рўйхатга олиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили нега керак бўлиб қолди? Биз фуқаролик жамияти қуришни тарғиб қилаётган бир пайтда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи — маҳалла бош-қош бўлиши керак бўлган маҳалла ҳудудида ҳам фаолларнинг ўзи рўйхатни тузмаса тўғри бўлармикан? Бу юртимиз учун ноёб бўлган маҳалла институти нуфузини тушириб юбормайдими?

 

Президентнинг 2017 йил 13 декабрдаги ПФ-5283-сон Фармонида маҳаллий бюджетларнинг даромадини кўпайтириш, орттирилган қўшимча даромадларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини кучайтириш ҳамда ҳудудларни ривожлантиришга йўналтириш кўзда тутилган. Қонун лойиҳасида эса, маҳаллий бюджетларнинг даромадини ҳудудларнинг ўзида қолдириш масаласи бирмунча мавҳум қолдирилгани ҳам депутатлар эътиборини тортди.

 

Муҳокамалар якунига кўра, депутатлар қонун лойиҳаси муҳокамасини палатанинг кейинги мажлисигача кечиктиришни, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасига эса, ушбу лойиҳа бўйича масъул бўлган Ҳукумат аъзоларини, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассисларини жалб этиб, депутатларнинг таклиф ва танқидларини эътиборга олган ҳолда лойиҳа устида жиддий ишлашни давом эттиришни таклиф этдилар.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси материаллари асосида

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах