Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Сенаторлар 2019 йилги Давлат бюджетини қабул қилдилар ва 17 та қонунни маъқулладилар

14.12.2018

Читать на русском языке

 

2018 йил 13 декабрь куни Тошкентда Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлиси  иш бошлади.

 

Мажлис Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масалани кўриб чиқишдан бошланди.

 

2019 йилда Давлат бюджети даромадлари 102,6 трлн. сўм миқдорида прогноз қилинмоқда, яъни 2018 йилга нисбатан 38% ўсади. Бунда Давлат бюджети харажатларининг умумий суммаси 107,1 трлн. сўмни ташкил этади, бу эса жорий йилга нисбатан 36,4%га кўпроқдир.

 

Бунда ижтимоий соҳага Давлат бюджетидан сарфланадиган харажатлар 57,8 трлн. сўмдан ортиқни ёки барча харажатларнинг 54 фоизини ташкил этади (2018 йилга нисбатан ўсиш – 34,4%). Бунда таълимга сарфланадиган харажатлар жорий йилга нисбатан 25,5%га ошади ва 28,4 трлн. сўмни ёки барча харажатларнинг 49%ини ташкил этади. Соғлиқни сақлашга сарфланадиган харажатлар 2018 йилга нисбатан 30,5%га ошади ва 12,1 трлн. сўмни ёки барча харажатларнинг 11,3%ини ташкил этади. Ижтимоий нафақалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва компенсациялар тўлаш учун сарфланадиган харажатлар 5,2 трлн. сўмни ташкил этади, бу эса 2018 йилга нисбатан 61,8%га кўпроқдир.

 

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 478 та аҳоли пунктида яшаш шароитларини яхшилашга 6,3 трлн. сўм йўналтирилади. 2019 йилда Давлат бюджети тақчиллиги ЯИМга нисбатан 1,1% миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига мувофиқ 2019 йилда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун 22 фоиздан 20 фоизгача пасайтириш назарда тутилмоқда. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юки ҳам барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этиш орқали камайтирилади, шундан 0,1 фоизи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтирилади. Бундан ташқари, фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилиш назарда тутилган.

 

Келгуси йилги Давлат бюджетида бюджет соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Кейинги йилда иш ҳақи, пенсиялар, ижтимоий тўловлар ва стипендияларни ҳар ярим йилда аввалги йилдаги инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорда ошириш таклиф этилди. 2019 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий нафақалар миқдорларини мутлақ суммада белгилаш назарда тутилмоқда.

 

Мамлакатимизнинг бош молиявий ҳужжатида Давлат бюджетини режалаштириш ва ижро этишни такомиллаштириш, бюджетлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудудлар солиқ салоҳиятини кенгайтиришдан, бюджет тизими турли даражадаги бюджетларининг молиявий оқимларини бирлаштиришдан манфаатдорлигини ошириш бўйича аниқ тадбирлар белгиланган. Режалаштирилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши миллий иқтисодиётнинг барқарорлигини, давлат ўз вазифаларини муваффақиятли бажаришини ва мамлакатнинг изчил ривожланишини таъминлайди. Муҳокама якунлари бўйича Олий Мажлис Сенатининг Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

 

Шунингдек, сенаторлар:

  • “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилги асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (батафсил бу ерда ва бу ерда қаранг);
  • “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Қонун (батафсил бу ерда ва бу ерда қаранг);
  • “Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (батафсил қаранг);
  • “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (лойиҳанинг мазмуни – бу ерда);
  • “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонун (қонун лойиҳаси тўғрисидаги ахборотга қаранг);
  • “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (26 январь куни нишонланади, таҳр.);
  • “Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (апрель ойининг биринчи якшанбаси, таҳр.);
  • “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (биз илгари у ҳақда батафсил ёзган эдик);
  • “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун, 17 та қонун ва 6 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади, улар  Қонун давлат органлари ўз олдига қўйилган вазифаларни бажариши учун янада қулай шарт-шароит яратишга, улар фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмини такомиллаштиришга қаратилган;
  • “Судларда давлат божини ундириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (батафсил қаранг);
  • “Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (қонун лойиҳасининг мазмуни – бу ерда);
  • “Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (биз у ҳақда бу ерда ёзганмиз);
  • “Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга (Женева, 1971 йил 29 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонун;
  • “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонун;
  • “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонун;
  • “Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2018 йил 17 август) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун;
  • “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан қўшма аксилтеррор ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонунни кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

 

Олий Мажлис Сенати

материаллари асосида.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_