Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Яна битта қонун маъқулланди, бошқа масалалар кўриб чиқилди

17.12.2018

Читать на русском языке

2018 йил 14 декабрь куни  Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлиси ишини якунлади.

 

Мажлиснинг иккинчи куни сенаторлар “Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини (Брюссель, 1953 йил 19 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонунни кўриб чиқиб маъқулладилар. Шу тариқа, умуман 18 та қонун кўриб чиқилиб маъқулланди (бу ерга ҳам қаранг).

 

Шунингдек, Парламент юқори палатаси аъзолари Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Унинг якунлари бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

 

Сенаторлар ички ишлар вазирлиги, ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари ва Фарғона вилояти ҳокимини эшитдилар.

 

Ички ишлар вазири сенаторларни ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ахборот билан таништирди. Бунда тегишли тузилмаларнинг олисда жойлашган аҳоли пунктларидаги ишини фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратди. Бунинг учун қўшимча равишда ички ишлар органларининг бўлинмалари ва таянч пунктлари ташкил этилиб, профилактика инспекторларининг сони оширилди.

 

Ташқи ишлар вазирлигининг ҳисоботида ташқи иқтисодий идора ва мамлакатимизнинг хориждаги муассасалари томонидан савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида умумий суммаси $6 млрд. бўлган 80 дан ортиқ ҳужжатни имзолашда кўмак берилганлиги таъкидланди. Шунингдек, 2018 йил ноябрь ойининг охирига келиб, Ўзбекистоннинг дипломатик миссиялари томонидан умумий қиймати $21 млрд. бўлган 372 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Хорижий муассасалар томонидан Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишланган қарийб 250 та тақдимот ўтказилди. Дипломатик миссиялар 50 дан ортиқ туризм кўргазмаси ва ярмаркаларда иштирок этди.

 

Сенаторлар Ташқи ишлар вазирлиги фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар билдирдилар. Хусусан, уларнинг фикрига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг инвестиция ва туристик салоҳиятини танитиш учун Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналарнинг янги ходимлари учун республика ҳудудларига гуруҳ бўлиб мунтазам ташрифлар ташкил этишни амалиётга жорий этиш зарур.

 

Фарғона вилояти ҳокими ўз ҳисоботида ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига эътибор қаратди. Қайд этилганидек, Президентнинг 2017 йил 22-23 июнь кунлари ва 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи вақтида билдирилган топшириқларни ижро этиш доирасида 380 та лойиҳа тасдиқланди.

 

Сенат аъзолари 2019 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш  дастури тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар. Дастур лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Президентнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ  хўжалиги  экин  майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 9 октябрдаги Фармонига мувофиқ киритилган. Муҳокама якуни бўйича Сенатнинг қарори қабул қилинди.

 

Мажлис якунларига кўра Бош вазирга - контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ва уни ўташга оид қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ва бу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан, шунингдек масъул бош  вазир  ўринбосарига - имконияти чекланган ёшларнинг таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан парламент сўровлари юборилди.

 

Олий Мажлис Сенати материаллари асосида

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_