Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Ҳайдовчилик гувоҳномасини ЯИДХП орқали алмаштириш мумкин

18.12.2018

Читать на русском языке

ЯИДХПда «Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун мурожаат юбориш» янги интерактив хизмати ишга туширилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2.03.2017 йилдаги 116-сон қарорига мувофиқ, ҳайдовчилик гувоҳномаларини 2020 йилгача алмаштириш зарур. Ҳужжатнинг батафсил шарҳини бу ерда ўқинг. Дубликатни қандай олиш, алмаштириш ёки расмийлаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 408-сон қарори шарҳида ўқинг.  

 

Шуни қайд этиб ўтамизки, айни пайтда ҳайдовчилик гувоҳномаларини қуйидаги Давлат хизматлари марказларида эксперимент тартибида алмаштириш мумкин:

 

Минтақа

Давлат хизматлари марказининг номи

Тошкент шаҳри

Миробод, Чилонзор, Олмазор, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Яшнобод туманларининг Давлат хизматлари марказлари

Тошкент вилояти

Чирчиқ шаҳар Давлат хизматлари маркази

Наманган вилояти

Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳар Давлат хизматлари маркази

Фарғона вилояти

Қўқон шаҳар Давлат хизматлари маркази

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази

 

Диққат! Ҳайдовчилик гувоҳномаси доимий прописка қилинган минтақадаги юқорида кўрсатилган Давлат хизматлари марказларида алмаштирилади. У ерда ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштирилмаётган бўлса, мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун ДЙҲХХ ҳудудий органларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига мурожаат қилиш зарур.

 

ЯИДХПдаги янги интерактив хизмат вақтни анча тежаш ва эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намуналарига алмаштириш учун ариза топширишни соддалаштириш имконини беради. Ундан фойдаланиш учун юридик ёки жисмоний шахс қуйидагиларни амалга ошириши зарур:

  • ЯИДХПда зарур маълумотларни кўрсатган ҳолда ариза шаклини тўлдириш;
  • ЯИДХПда берилган шакл билан 7 кун ичида ҳужжатларнинг асл нусхалари (паспорт; эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон) билан Давлат хизматлари порталига келиш;
  • давлат божи – ЭКИҲнинг 70%ини тўлаш, суратга тушиш ва янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_