Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ҳарбий хизматчилар маънавий-маърифий ишларга қўшган ҳиссаси учун тақдирланади

19.12.2018

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2018 йилдаги 1020-сон қарори билан Қуролли Кучларнинг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди.

 

У билан Қуролли Кучлар (бундан кейин – ҚК) тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган (шу жумладан хизмат бурчини ўташ вақтида ҳалок бўлган) ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар тақдирланади.

 

Медалга номзодларни ҳар йили 1 декабргача ФВВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ДХХ, Миллий гвардия, Республика Маънавият ва маърифат маркази, шунингдек бошқа тегишли вазирликлар, идоралар, республика ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилайди. Маъқулланган рўйхатлар 10 декабргача ҚК тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика идоралараро комиссиясига тақдим этилади.

 

Комиссия номзодлар бўйича олинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва ўз хулосаларини 3 январгача Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, ДХХ ва Миллий гвардияга юборади. Уларнинг раҳбарлари, ўз навбатида, тақдирлаш тўғрисида тегишли буйруқлар чиқарадилар.

 

Кўкрак нишони ҳар йили Ватан ҳимоячилари куни (14 январь) арафасида тантанали вазиятда топширилади. Тақдирланган шахслар 4 ЭКИҲ миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофотини ҳам оладилар.

 

Ҳалок бўлганлар тақдирланганда – медаль ва пул мукофоти уларнинг оила аъзоларига топширилади.

 
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_