Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств Как оформить дефекты основных средств

Хусусий қўриқлаш фирмалари ишлашига яна рухсат берилади

27.12.2018

Читать на русском языке

2019 йилда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди (24.12.2018 йилдаги ПҚ–4075-сон қарорга қаранг).

 

Учта йўналишда иш олиб борилади:

  • жамоат тартибини сақлаш тизимини такомиллаштириш;
  • ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини ошириш;
  • ички ишлар органларининг кадрлар салоҳиятини ва ижтимоий-ҳуқуқий таъминотини ошириш.

 

Хусусан, нодавлат ташкилотларга юридик ва жисмоний шахсларга тегишли объектларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш фаолиятига ва хизматлар кўрсатишга яна рухсат бериш режалаштирилмоқда. 2019 йил январга келиб Президентнинг тегишли фармони лойиҳасини тайёрлашлари керак.

 

Қўриқланадиган объектларда жамоат тартибини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш заруратини инобатга олган ҳолда уларни лицензиялаш талаблари ва шартлари ўрнатилади.

 

Хусусий шахсларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиш тартибини белгилаш, шунингдек уларни ходимлар билан тўлдириш, уларнинг касбий тайёргарлиги ва малакасини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда 2014 йил 1 февралдан хусусий қўриқлаш фаолияти тақиқланган (ВМнинг 24.01.2014 йилдаги 16-сон қарорига қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_