Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

26 тадан 19 таси ёки наманганликлар bir.uz тизимида қандай натижага эришганликлари ҳақида

29.12.2018

Читать на русском языке

Наманганда 22–23 декабрь кунлари bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимининг навбатдаги аттестация имтиҳони бўлиб ўтди. Иштирокчилар ва синовдан муваффақиятли ўтганлар сони бўйича унинг тенги топилмади. Bir.uz таълим портали маъмури Дмитрий Шубин norma.uz порталига берган интервьюда бу ҳақда батафсил гапириб берди. 

 

– Дмитрий, бу bir.uz тизими Тошкентдан ташқарида ўтказган иккинчи аттестация имтиҳони эди. Унда неча киши иштирок этди?

 

– Ариза берганларнинг барчаси – 26 киши аттестацияга келди. Аттестация имтиҳонларимизда бир кунда шунча малака даражасини тасдиқламоқчи бўлганларни жамламаган эдик. Бунгача Наманганда 1.11.2018 йилда ўтказган имтиҳонимизда рекорд ўрнатилган эди. Унда 22 киши қатнашган. 

 

– Иккинчи имтиҳон натижаларига кўра қанча аттестат берилади?

 

–  19 та. Бу ҳам рекорд натижа – битта имтиҳон якунлари бўйича ҳанузгача шунча аттестат бермаган эдик. Бу катта натижа.

 

– Наманганликлар bir.uz тизимида муваффақиятга эришишининг сири нимада?

 

– Намангандаги тажрибали бош бухгалтерлардан бири – Марина Александровна Вишневская бунга катта ҳисса қўшди. Тизимимиз ҳақида Интернетда ўқиб қолиб, уни ўз синовидан ўтказди ва унга маслаҳат сўраб мурожаат қиладиган ёшларга тавсия эта бошлади.   

 

Марина Александровна биринчи ва иккинчи имтиҳонда иштирок этган ёшлар ўқув тестидан ўтаётганда маслаҳатини аямади. Мураккаб жиҳатларни очиб берди.

 

Биринчи имтиҳон якунланганда ҳамкорликни давом эттириш таклифи билан марказимиз маъмуриятига мурожаат қилганини эслайман. Ўшанда иккинчи гал янада сезиларли натижаларга эришишларини ваъда қилган эди. Ҳамкорлигимиз давом этди, башоратлар эса ўзини оқлади.

 

Вir.uz тизимидан фойдаланувчилар ва аттестация имтиҳони иштирокчиларининг мустақил билим олишга, касбий билимларини тасдиқловчи ҳужжатларни қўлга киритишга интилиши катта роль ўйнади.

 

Раъно Хожиматовани олайлик. У бухгалтерия соҳасида маълумотга эга эмас, ихтисослик бўйича ўқимаган, касб сирларини эндигина ўзлаштирмоқда. Унинг учун bir.uz нафақат билим манбаи, балки тайёргарлик даражасини баҳолашда ёрдам берадиган тизимга айланди. У бухгалтер-кассир ихтисослиги бўйича аттестациядан ўтишга икки марта уриниб, турли натижаларни кўрсатди. Иккинчи бор муваффақиятли топширганида қувончи ичига сиғмади. Ҳатто кўз ёшларини тия олмади.    

 

Декабрдаги имтиҳонда қатнашган Муҳаммаджон Орипов эса Андижонда яшайди. Имтиҳонимизда иштирок этиш учун Наманганга атайлаб келди. Тўғри, бу сафар омади келмади.

 

– Иккинчи имтиҳон қатнашчилари орасида биринчисида қатнашганлар кўп эдими?

 

– Биринчи имтиҳонда қатнашганларнинг барчаси иккинчисига келди. Фақат бунда турли мақсадларни кўзлаган эдилар. Биринчи бор аттестациядан ўтолмаганлар яна уриниб кўришди. 22 кишидан 20 таси «бухгалтер-кассир» ихтисослиги бўйича биринчи бор имтиҳон топширди. Фақат тўққиз киши синовдан ўта олди. Бу сафар улар бошқа мураккаброқ ихтисосликлар бўйича имтиҳон топширишди.

 

Ирина Шамсулина яхши натижа кўрсатди. Биринчи имтиҳонда бухгалтер-кассир ихтисослиги бўйича имтиҳонни муваффақиятли топширди, иккинчисида эса бухгалтерия касби бўйича яна бир довондан ўтди – «1-тоифали умумбелгиланган солиқ солиш тизими бўйича бош бухгалтер» ихтисослиги бўйича аттестациядан ўтди. У мазкур ихтисослик бўйича аттестациядан муваффақиятли ўтган bir.uz тизимидаги учинчи фойдаланувчи бўлди. Шу ўринда бу энг мураккаб ихтисослик эканлигини қайд этиб ўтмоқчиман.  

 

– Наманганда учинчи имтиҳон қачон ўтказилади?

 

– Наманганлик bir.uz тизими фойдаланувчиларини ҳам шу савол қизиқтирди. Янги йилдан кейин учинчи имтиҳон қачон ўтказилиши маълум бўлади. Шундай экан, ҳали тайёрланиш учун вақт бор. Барча хоҳловчиларга шуни эслатиб ўтамизки, bir.uz тизимида аттестация имтиҳонидан олдин таълим тестидан ва синов тариқасидаги имтиҳондан ўтиш мумкин. Бунинг учун ресурсларга кириш керак бўлади. Барча тафсилотлар билан bir.uz сайтида танишиш мумкин.

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_