Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

2019 йилда кийим-кечак, уй учун товарлар ва техника импорти қимматлигича қолади

08.01.2019

Читать на русском языке

29.06.2018 йилдаги ПҚ–3818-сон қарорга кўра 2019 йилга режалаштирилгани билан солиштирганда 452 турдаги товарлар бўйича импорт божхона божлари ўзгарди. 65 та позиция бўйича акциз солиғи жорий этилди (26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарор). Янги ставкалар божхонада расмийлаштиришга қандай таъсир кўрсатишини кўриб чиқамиз.

 

Импорт божхона божлари

 

Импорт божлари 29.06.2018 йилдаги ПҚ–3818-сон қарорда режалаштирилганига нисбатан ошди. 5–30%га ўсиш 443 турдаги товарларга дахл қилди.

 

Масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари орасида қуюлтирилган сут ва сливка, қовурилмаган қаҳва ва пальма ёғи учун 5% миқдоридаги энг кам ставка жорий этилди. Деярли барча кийим-кечакка солинадиган бож 2 баравар (10%дан 20%гача) оширилди. Бунда энг кам миқдор – 1 донаси учун 0,2 АҚШ долларидан 4 АҚШ долларигача жорий этилди, фоизда ҳисобланган божларнинг миқдорлари ундан кам бўлиши мумкин эмас. Худди шу тарзда пойабзал бўйича ставкалар икки баравар (5%дан 10%гача) оширилди. Бунда ҳам энг кам миқдор – 1 донаси учун 1,5 доллар жорий этилди. Тухум ва сақичдан 30% (энг юқори ставка) тўлашга тўғри келади. Идиш-товоқ, мебель, офис учун товарлар, маиший ва климат техникаси, автомобиль эҳтиёт қисмилари ва ҳ.к. бўйича ҳам салмоқли ўсиш назарда тутилган. 

 

Атиги 8 турдаги товарлар бўйича импорт божи камайтирилди. Улар орасида – янги ва фойдаланишда бўлган тракторлар – шу жумладан 5–7 йиллик эгарли шатакчилар, ипак чиқиндилардан йигирилган ип, сузғичли матолар, фильтрловчи матолар ва б.  

 

Нон ва қандолат маҳсулотлари бўйича эса божнинг энг кам миқдори – 1 килограмм маҳсулот учун камида 0,30 АҚШ доллари (ставка – 15%) белгиланган.

 

Ўзгарган ставкалар солиштирилган батафсил жадвал – бу ерда ва бу ерда. Шунингдек nrm.uz сайтида янги таҳрирдаги импорт божхона божи ставкаларининг тўлиқ рўйхати жойлаштирилган.

 

Импорт чоғида акциз солиғи

 

Бу – муҳим! 2017 йил версиясидаги Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасида (ТИФ ТН) товарларнинг турлари гуруҳлар, позициялар, ёрдамчи позициялар ва кичик ёрдамчи позицияларга бўлинган. Акциз солиғи солинадиган импорт товарларининг янги турлари ТИФ ТН кичик ёрдамчи позициялари даражасида белгиланди. Бу аниқ товарларга солиқ жорий этилишини англатади.  

 

Қандолат маҳсулотлари ва пишириқларнинг 9 та кичик ёрдамчи позицияларига (ТИФ ТН кодлари: 1704 90 650 0, 1704 90 710 0, 1704 90 750 0, 1806 32 100 0, 1806 32 900 0, 1806 90 190 0, 1806 90 500 9, 1905 31 190 0, 1905 32 190 0) импорт акциз солиғи солинадиган бўлди. Қуруқ печенье (2 та кичик ёрдамчи позиция) бўйича ставка – товар божхона қийматининг 20%и, қолган товарлар бўйича эса – 10%и.

 

Акциз солиғи қурилиш ва таъмирлаш учун пластмасса буюмларнинг 4 та кичик ёрдамчи позициясини (ТИФ ТН кодлари: 3916 20 000 0, 3919 10 800 0, 3919 90 000 0, 3925 90 800 0) ҳам қамраб олди. Солиқ ставкаси 10–20%ни ташкил этади.

 

Металлардан ясалган буюмлар (ТИФ ТН кодлари: 73–83), машиналар, асбоб-ускуналар ва аппаратура (ТИФ ТН кодлари: 84, 85), шунингдек турли саноат товарлари (ТИФ ТН коди: 94) гуруҳларида кўпгина маиший товарларга акциз жорий этилган. Улар орасида – газ ва электр плиталари ва духовкалари, иситиш қозонлари ва радиаторлар, электр сув иситкичлар, кир ювиш машиналари, чангюткичлар, дазмоллар, мониторлар ва проекторлар, суюқ кристаллик экранли телевизорлар, шунингдек қандиллар ва лампалар. Бу ерда акциз солиғи 10–20%ни ташкил этади.   

 

Тракторлар – ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб 3 йилдан 7 йилгача ўтган эгарли шатакчиларга (ТИФ ТН кодлари: 8701 20 901 5, 8701 20 901 7) акциз солиғи солинадиган бўлса ҳам, уларни божхонада расмийлаштириш арзонга тушади. Юқорида айтилганидек, улар бўйича режалаштирилган импорт божи ставкаси камайтирилди. У 70% + двигатель ҳажмининг 1 куб см учун 3 АҚШ долларини ташкил этарди. Энди 3–5 йиллик шатакчилардан 10% импорт божи ва 5% акциз солиғи тўлаш зарур. 5–7 йиллик шатакчи чиқарилганда – 30% импорт божи ва 10% акциз солиғи.      

 

Импорт чоғида акциз солиғи ставкаларининг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_