2019 йилнинг I чораги учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун маълумотномани фақат бу солиқни 2018 йилда ҳам тўлаган юридик шахслар топширишлари керак. Буни buxgalter.uz сайтига Давлат солиқ қўмитасида тасдиқлашди.
Солиқ кодекси фойда солиғи бўйича жорий тўловлар тўланишини назарда тутади (СКнинг 164-моддаси). Жорий тўлов – бу кутилаётган фойдадан солиқ тўловчининг ўзи ҳисоблайдиган аванс тарзидаги солиқ тўловидир. Ушбу ҳисоб-китоблар асосида солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун Маълумотнома тузилади. У I чорак учун солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тўққизинчи январь 24:00 гача тақдим этилиши керак.
Батафсил – buxgalter.uz сайтида.