«Norma» профессионал ривожланиш марказида солиқ солишдаги янгиликларга бағишланган семинар ва ўқув курсларининг бир туркуми иш бошлади.
– Солиқ тизимида кенг миқёсли ислоҳотлар ўтказилиши муносабати билан мутахассисларда кўплаб саволлар юзага келмоқда, – дейди «Norma» ПРМ директорининг ўринбосари Дания Ибатуллина. – Бухгалтер ва ташкилот раҳбарларининг кўп сонли илтимосларини ҳисобга олиб, марказимиз солиқларни ҳисоблашда янги йилдан кучга кирган ўзгаришларга ўз эътиборини қаратди. 2019 йилнинг биринчи чораги учун режалаштирилган аксарият семинар ва ўқув курсларимиз шу мавзуга бағишланади. Агар мазкур мавзуларда ўқишни истовчилар бўлса, семинарларимизни давом эттиришимиз мумкин.
Янги ўзгартиришларда бухгалтер учун нималар муҳим? «Солиқлар-2019. Энг муҳим жиҳатлар» номли биринчи семинаримизнинг эллик нафар иштирокчиси сўровдан ўтказилганда, уларнинг ҳар бири аудиторияга айнан ўзи учун долзарб бўлган масала билан келганлиги маълум бўлди.
Батафсил - buxgalter.uz сайтида.