Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Тиланчилик қилганлик учун жазолайдилар

14.01.2019

Читать на русском языке

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига «Тиланчилик қилиш» янги моддалари киритилди (9.01.2019 йилдаги ЎРҚ-514-сон Қонунга қаранг)

 

Энди аэропортларда, вокзалларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, бозорларда ва савдо мажмуалари ҳудудларида, шунингдек уларга туташ ҳудудларда, автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида, кўчаларда, стадионларда, бекатларда, йўлларнинг қатнов қисмида, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

Маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида ушбу фаолиятни давом эттирганлик учун жиноий жазога тортадилар. Санкция 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

 

Вояга етмаган шахсларни, кекса ёшдаги шахсларни, руҳий касалликлари, ногиронлиги бўлган шахсларни ва бошқа шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш, шунингдек шахсларга алкоголли ичимликларни ёхуд гиёҳвандлик моддалари ёки психотроп моддалар бўлмаган, лекин шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи моддаларни мажбуран истеъмол қилдирган ҳолда уларни тиланчилик қилишга жалб этиш ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

Ушбу қилмишлар учун қуйидаги жиноий жавобгарлик назарда тутилган: ЭКИҲнинг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. У шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан кейин ҳам қўлланилади.

 

Маълумот учун: илгари вояга етмаган шахсни тиламчиликка жалб қилиш ЖКнинг 127-моддасига киритилган, бироқ тузатишлар билан у ердан алоҳида диспозицияга ажратиб чиқарилди.

 

Тиланчиликка жалб қилиш такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб ёхуд бошқа шахсни гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга мажбурлаган ҳолда содир этилган бўлса, айбдорлар 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Янги модда бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади. Тиланчилик тўғрисидаги жиноий ишлар юзасидан тергов (ЖКнинг 1271-моддаси 1-қисми), шунингдек тиланчиликка жалб қилиш тўғрисидаги, шу жумладан айбни оғирлаштирувчи ҳолатларга эга ишлар бўйича дастлабки тергов (ЖКнинг 1271-моддаси 2 ва 3-қисмлари) ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 10.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_