Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Давлат рақобат қўмитаси ўрнига учта идора ташкил этилди

15.01.2019

Читать на русском языке

 

Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш бошланди. Бу ЎзА сайтида эълон қилинган Президентнинг Фармони ва қарорида назарда тутилган.

 

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Давлат рақобат қўмитаси) тугатилиб, унинг негизида учта янги идора ташкил этилмоқда.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

 

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

 

Янги идораларнинг функциялари ва вазифалари:

– давлат активларини самарали бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш;

– ўзига берилган давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари) бўйича акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) ҳуқуқларини амалга ошириш;

– илғор хорижий тажриба асосида давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув шакл ва усулларини жорий қилиш, уларни бошқаришда кузатув кенгаши ва акциядорларнинг ролини тубдан ошириш;

– давлат иштирокидаги корхоналарни, шу жумладан, халқаро молия институтлари тавсиялари асосида босқичма-босқич ички ва ташқи бозорларда рақобатлаша оладиган, самарали корхоналарга айлантиришга кўмаклашиш;

– давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бошқарув тузилмасини оптималлаштириш, юқори даромадлилик ва капитализацияни ошириш, соҳасига кирмайдиган ва фойдаланилмаётган активларини чиқариб ташлашга қаратилган ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни мувофиқлаштириш;

– давлат манфаатларини таъминлаган ҳолда, шу жумладан, давлат акция пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга бериш орқали инвестиция фаолиятини амалга ошириш;

– давлат иштирокидаги корхоналарнинг облигация ва акцияларини чиқариш ва реализация қилиш, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида IPO/SPO бўйича эмиссияларни жойлаштириш ҳисобига шу жумладан, хорижий тўғридан-тўғри, шунингдек, портфель инвестицияларни жалб қилиш;

– давлат активларини реализация қилиш (хусусийлаштириш) ва ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши устидан мониторинг қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;

– таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

– банкротлик иши бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

– Молия вазирлиги билан биргаликда давлат иштирокидаги корхоналарда самарали дивиденд сиёсатини амалга ошириш;

– баҳолаш фаолиятининг давлат томонидан тартибга солинишини таъминлаш, мол-мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш, шунингдек, риэлторларни сертификатлаштириш.

– товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

– товар ва молия бозорларида рақобат муҳити ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқеини суиистеъмол қилиши, «картель» битимлари ва тил бириктириши, ноҳалол рақобатчилигини аниқлаш ва олдини олиш;

– савдолар, иқтисодий концентрация ва давлат кўмагини монополияга қарши тарзда тартибга солиш;

– бозор иштирокчилари, шу жумладан, табиий монополия субъектларига юқори ликвидли товарлардан (ишлар, хизматлар) фойдаланишда тенг шароитларни таъминлаш;

– қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш, давлат органларининг рақобатни чекловчи қарорлар қабул қилишига ва шундай ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймаслик.

 

 

 

 

– қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

– қимматли қоғозлар амалиёти билан шуғулланувчи инвесторлар ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

– қимматли қоғозлар бозори, акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш;

– маҳаллий капитал бозорининг ривожланиш ҳолати ва унинг профессионал қатнашчилари тўғрисида инвесторлар ва жамоатчиликни хабардор қилиш;

– инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун зарур ресурсларни жалб этиш имкониятини берувчи янги молиявий воситалар турларини жорий қилишда кўмаклашиш;

– фонд биржаларининг, қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал иштирокчиларнинг фаолиятини лицензиялаш;

– капитал бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш масалалари бўйича хорижий ва халқаро институтлар билан самарали ҳамкорлик қилиш.

 

 

Бундан ташқари, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Савдо-саноат палатаси юритувига берилади.

 

Тугатилаётган қўмитанинг айрим функциялари бошқа ташкилотларга юклатилади. Тафсилотлар – жадвалда:

 

 

Функциялар

Бундан буён ушбу функцияларни бажарадиган муассасалар

бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни хатловдан ўтказиш ва аниқлаш ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш

Давлат солиқ қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига

фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳалари («Йўл хариталари»)ни ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссияларнинг ишчи органи

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига

 

Тугатилаётган Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси ва унинг ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасидаги маблағлар Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармалари ўртасида тенг тақсимланади.

 

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ташкил этилади.

 

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари

Жамғарма маблағларини тақсимлаш (нисбатларда)

Жамғарманинг харажатлар моддалари

– давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар, ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлик учун жарималар суммаси;

– корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар)ни, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни ва давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулкларни (кейинги ўринларда – давлат активлари) сотишдан тушган маблағлар;

– Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан илгари берилган қарзлар бўйича қарздорлар томонидан асосий сумма ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар тарзида қайтарилган тушумлар;

– тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари), берилган қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар;

– хўжалик жамиятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилгандаги давлат улуши бўйича тушумлар;

– аукционлар, танловлар (тендерлар) ёки оммавий оферталарнинг олди-сотди баённомаси ёки шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган ғолиблардан ушлаб қолинган закалат суммалари;

– давлат активларини сотишда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун неустойка суммалари;

– Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан илгари ўтказилган маблағлар қайтарилгандаги тушумлар;

– Жамғарма маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

– Халқаро институтлар ва ташкилотларнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг грант маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари;

– қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

а) давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар:

  • 40% – давлат мулкини баланс сақловчисига;
  • 25% – тегишли маҳаллий бюджет даромадига;
  • 20% – Жамғармага;
  • 15% – давлат мулкини ижарага бериш бўйича тегишли марказларга;

 

б) давлат активларини сотишдан тушадиган маблағлар, Президентнинг 17.01.2017 йилдаги ПФ–4933-сон Фармонига мувофиқ, давлат мулки объектларини сотишдан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига тушадиган маблағлар бундан мустасно:

  • 73% – республика бюджетига;
  • 24% – Жамғармага;
  • 3% – маблағларни мақсадли равишда бозор инфратузилмасини ривожлантириш ва тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини молиялаштиришга йўналтирган ҳолда Савдо-саноат палатасига. 

 

– хўжалик жамиятларини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга, жалб қилинадиган, шу жумладан, хорижий мутахассислар ва консалтинг ташкилотларига;

– Агентликнинг маъмурий ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан, давлат мулки электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш бўйича харажатларини қоплашга;

– Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шу жумладан, улар томонидан
уй-жой сотиб олишлари учун имтиёзли молиялаштириш, шунингдек, Агентлик раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга.

 

 

 

Қуйидаги тартиб белгиланди:

  • 2019 йилнинг 1 апрелидан хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши (банклар кенгаши) таркиби ва ижроия органи аъзоларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқлаш, шунингдек, уларни давлат органларининг раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарларига тенглаштириш амалиёти бекор қилинади;
  • 2019 йил 1 июлидан бошлаб давлат органларининг раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, Агентлик бундан мустасно, уларда корпоратив бошқарув малака аттестати мавжуд бўлганда давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича сайланишлари мумкин;
  • хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши (банклар кенгаши) таркиби давлат органлари, ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахслари билан келишилмасдан акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади;
  • хўжалик жамиятининг ижро органи (раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари) танлов асосида юқори малакали, шу жумладан, хорижий мутахассислар орасидан танлаб олинади ва давлат органлари, ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахслари билан келишилмасдан акциядорлар умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши қарори билан тайинланади;
  • келгусида хўжалик жамиятлари устав капиталида (фондида) шаклланадиган, акциядорнинг (таъсисчининг) ҳуқуқлари давлат органлари ва муассасалари томонидан амалга ошириладиган давлат улуши Агентликка берилади;
  • келгусида хўжалик жамиятлари устав капиталида шаклланадиган давлат органлари ва муассасалари томонидан акциядор (таъсисчи) ҳуқуқлари амалга ошириладиган давлат улуши Агентликка берилади;
  • илгари давлат акцияларини ишончли бошқарувга инвестиция активлари бўйича ишончли бошқарувчиларга бериш бўйича тузилган битимлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар илгари имзоланган шартлар асосида Агентлик томонидан қўшимча битимларни тузиш йўли билан қайта расмийлаштирилади;
  • хўжалик жамиятлари иш ҳақи миқдорини, бошқарув ва техник ходимлар бирлигини, автотранспорт воситалари сонини белгилаш ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик бошқаруви органлари учун алоҳида тартиб ўрнатилган масалалар бўйича қарорларни мустақил равишда қабул қилади.

 

Олег Гаевой.

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах