Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Консуллик устави янги таҳрирда қабул қилинди

18.01.2019

Читать на русском языке

 

17.01.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида” ЎРҚ-517-сон Қонун эълон қилинди. 

 

Ҳужжатнинг бунгача амал қилган 1996 йилдаги таҳрири ўз кучини йўқотди. Миллий қонунчиликка ўтган даврда киритилган ўзгартиришлар ва долзарб амалиёт, халқаро тажриба, халқаро ҳуқуқ меъёрлари муносабати билан ҳужжатни такомиллаштириш талаб этилди.

 

Янги таҳририда қуйидагилар акс эттирилган:

 

  • консуллик муассасалари тушунчаси, уларнинг ҳуқуқий мақоми, имтиёз ва иммунитетлари;

 

  • консуллик мансабдор шахсларининг ҳуқуқий мақоми, ваколати, имтиёз ва иммунитетлари, улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари, ваколатларини тўхтатиш ва жавобгарлиги;

 

  • консулликнинг фуқароларга ва юридик шахсларга тааллуқли функциялари. Хусусан, консуллик ҳисобининг жиҳатлари, Ўзбекистоннинг фуқаролик ва паспорт тизими масалалари, виза кўмаги,  сайлов ҳуқуқини таъминлаш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари ва ҳ.к. баён этилган;

 

  • Фахрий консулнинг мақоми ва функциялари.

 

Эслатиб ўтамиз, айрим жиҳатлари Консуллик уставининг янги таҳрири лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси босқичида бизнинг шарҳларимизда ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан кўриб чиқиш жараёнида батафсил ёритилган.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган ва 18.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.