Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Халқ қабулхоналари ходимлари «халқ ичига» кирадилар

21.01.2019

Читать на русском языке

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш таҳлил қилинганда унда бир қатор тизимли камчиликлар мавжудлиги аниқланди, шу муносабат билан муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш бўйича янги тизим жорий қилинмоқда. Бу Президентнинг 17.01.2019 йилдаги ПФ–5633-сон Фармонида назарда тутилган.

 

Янги тизим 2019 йил 1 февралдан жорий қилинади ҳамда Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаши ва ҳал қилишини, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутади.

 

Туман (шаҳар) Халқ қабулхоналари бошчилик қиладиган ишчи гуруҳлар уйма-уй юриш, ижтимоий объектларни ўрганиш натижаларини маҳаллалар ва хонадонлар (оилалар) кесимида таҳлил қилади, шундан сўнг аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа (1 йиллик) ва ўрта муддатли манзилли тадбирлар режаларини шакллантиради.

 

Қисқа муддатли манзилли тадбирлар режалари ижроси туман (шаҳар) ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ва мудофаа саноати масалалари комплекси томонидан таъминланади.

 

Ўрта муддатли манзилли тадбирлар режалари, мурожаатларда акс этган тизимли муаммолар давлат инвестиция дастурлари, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурларини, халқаро молия институтлари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларни ишлаб чиқишда инобатга олинади.

 

Халқ қабулхоналари ҳудудлардаги ижтимоий муҳитни ўрганиш, аҳоли муаммоларини ҳал қилишда очиқлик, шаффофлик ва холисликни таъминлаш чораларини кўради.

 

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган аҳоли пунктлари рўйхати Халқ қабулхоналари билан келишилган ҳолда шакллантирилади.

 

Халқ қабулхоналарига қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

  • ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (бундан кейин – секторлар), давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш;
  • ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, оммавий ва сайёр қабуллар ўтказиш тизимини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
  • маҳаллалар ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолашда иштирок этиш;
  • ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилишда иштирок этиш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига кўмаклашиш билан боғлиқ ишларини мувофиқлаштириш;
  • давлат хизматлари кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • фаолият йўналишлари бўйича жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш.

 

Қабул қилинган Фармон билан Халқ қабулхоналарининг ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тартиби белгиланди, бунда уларнинг бошқарув ходимлари Президент Администрациясининг ходимлари ҳисобланади.

 

Халқ қабулхоналарига қуйидаги қўшимча ҳуқуқлар берилди:

  • секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини тизимли ўрганиш, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, шунингдек секторлар фаолиятини баҳолашда иштирок этиш;
  • секторлар штаби таркибига киритилган давлат органлари ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш бўйича юқори турувчи давлат органларига таклифлар киритиш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан фаолияти учун зарур бўлган ахборотлар ҳамда ҳужжатларни сўраш ва олиш, уларнинг мутахассисларини жалб қилиш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан улар фаолияти ва кўрсатадиган хизматларига оид тартиб-қоидаларнинг аҳолига тўлиқ ва тезкор етказилишини таъминлашга қаратилган чоралар кўриш.

 

«Hudud» ахборот тизими такомиллаштирилади ва унга барча Халқ қабулхоналари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар интеграция қилинади.

 

Барча давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари веб-сайтлари 2019 йилнинг 1 июлига қадар, туман (шаҳар) бўлинмалари веб-сайтлари эса 2020 йилнинг 1 январига қадар ташкил қилиниб, фуқароларнинг электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.



 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах