Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

«Термиз» ЭИЗ қаерда жойлаштирилди

21.01.2019

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2019 йилдаги 44-сон қарори билан «Термиз» ЭИЗга кирувчи ҳудудлар чегаралари белгиланди ва унинг Дирекцияси таъсис этилди.

 

Эркин иқтисодий зона 2018 йил сентябрь ойида ташкил этилган (18.09.2018 йилдаги ПФ-5540-сон Фармон). Унинг асосий мақсади – қўшни давлатлар, айниқса Афғонистон билан савдо ва транспорт-логистика алоқаларини яхшилаш учун шароитларни шакллантириш ва яратиш, халқаро юк ташиш хавфсизлигини таъминлаш ва давлатимиз транзит салоҳиятини кенгайтириш эканлиги айтилган эди.

 

Ҳукумат томонидан белгиланганидек, “Термиз” ЭИЗ Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Учқизил” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида умумий майдони 3 000 га бўлган иккита участкани ўз ичига олади (батафсил қаранг).

 

Шунингдек, масъулияти чекланган жамият шаклида “Термиз” ЭИЗ Дирекцияси ташкил этилди (ягона таъсисчи - «Surkhan Global Trade» МЧЖ), қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • “Термиз” ЭИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
  • унинг ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этиш (26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон; 21.12.2018 йилдаги ПФ-5600-сон Фармонларга қаранг);
  • Сурхондарё вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларга асосан қатнашчиларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
  • инвесторлар билан инвестициялар киритиш тўғрисида битимлар тузиш;
  • “Термиз” ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидириш ва улар билан ишлаш;
  • белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан ўз зиммаларига қабул қилинган мажбуриятларнинг зарур тарзда бажарилишини тизимли назорат қилиш, кейинчалик натижаларни Маъмурий кенгашга тақдим этиш;
  • резидентларга, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;
  • зона ҳудудида инфратузилма объектларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш жараёнларини мувофиқлаштириш ҳамда ер майдонларини ва кўчмас мулк объектларини бошқариш.

 

Ҳужжат билан бошқа қатор ташкилий масалалар тартибга солинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах