Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

ХАЛИКК–2017 кенгайтирилди

28.01.2019

Читать на русском языке

 

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (ХАЛИКК–2017) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (24.01.2019 йилда 3132-сон билан рўйхатдан ўтказилган ҳужжатга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, ХАЛИКК–2017 2017 йил 1 ноябрдан амалга киритилган, бироқ аввалги классификаторга мувофиқ ушбу санагача қайд этилган меҳнат дафтарчаларидаги ва корхонанинг локал ҳужжатларидаги барча ёзувлар ўз кучини сақлаб қолган.

 

Меҳнат вазирлигига вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар ва илмий марказларнинг асосли таклифлари бўйича, шунингдек меҳнат бозорида янги касб ва лавозимлар пайдо бўлишини ҳисобга олган ҳолда ХАЛИКК–2017га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилди.

 

Мазкур ҳолда классификатор қуйидаги позициялар билан тўлдирилди:

 

1-жадвал.

Ишчиларнинг асосий касблари классификатори

Касбнинг номи

ММСК бўйича код

Ходимлар тоифаси

Малакавий разрядлар диапазонлари

Таълимнинг энг паст даражасига талаблар

Таълим йўналиши бўйича код 

 

Баллон тўлдирувчи

8159

И

4

ЎМКҲТ

3610400

Водопровод тармоқлари ва қудуқлар назоратчиси

7136

И

2–4

ЎМКҲТ

3340400

Тўқиш ускунаси оператори

8112

И

3–6

ЎМКҲТ

3610400

Бўяш ускунаси оператори

8112

И

3–6

ЎМКҲТ

3610400

Маиший хоналар фарроши

9112

Х

1–2

ТҚ

 

2-жадвал.

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари классификатори

Лавозимнинг номи

ММСК бўйича код

Ходимлар тоифаси

Таълимнинг энг паст даражасига талаблар

Таълим йўналиши бўйича код

Табиб

2221

М

ТҚ

3510700

Комплаенс юрист

2421

М

О/М

5240100

Судьянинг ёрдамчиси

3432

М

ЎМКҲТ

3240100

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис

3442

М

ЎМКҲТ

3240100

Судьянинг катта ёрдамчиси

2429

М

О/М

5240100

Ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича техник

3121

И

ЎМКҲТ

3330200, 3350100

Изоҳлар.

1. ММСК бўйича код – Ўзбекистон Республикаси Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича код, Халқаро меҳнат ташкилотининг Машғулотларнинг халқаро стандарт классификатори ISCO-88 га мувофиқдир.

2. Ходимларнинг тоифалари қуйидаги қисқартмалар билан белгиланган:

М – мутахассислар;

X – хизмат кўрсатувчи ходимлар;

И – ишлаб чиқариш ходимлари.

 

3. Маълумотининг энг паст даражаси қуйидаги қисқартмалар билан белгиланган:

О/М – олий маълумотли, у «бакалавр» ва «магистр» даражаларини ўз ичига олади;

ЎМКҲТ – ўрта махсус, касб-ҳунарга доир маълумотли;

ТҚ – маълумоти даражасига талаб қўйилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, ХАЛИКК–2017:

  • хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш қисмида ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этиш, меҳнат шартномаларини тузиш, буйруқларни расмийлаштириш, хизматчиларни ходимлар тоифасига киритиш мажбурий ҳисобланади;
  • маълумотнинг энг паст даражаси қисмида ишга қабул қилиш, ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш давлат корхоналари, давлат муассасалари ва устав капиталида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган бошқа давлат ташкилотларида қўллаш учун мажбурий ҳисобланади, бошқа ташкилотлар учун эса – тавсия тусига эга;
  • таълим йўналишлари қисмида – барча ташкилотлар учун тавсия тусига эга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах