Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Хорижда миллий брендлар илгари сурилади

30.01.2019

Читать на русском языке

Инвесторларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллий маҳсулотларни хорижий бозорларга чиқариш бўйича янги чора-тадбирлар комплекси амалга оширила бошлади. Бу ЎзА сайтида эълон қилинган Президентнинг 28.01.2019 йилдаги қарорида назарда тутилган.   

 

«Ягона дарча» тамойилини қўллаб

 

2019 йил 1 июлдан бошлаб Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг инвесторлар билан ўзаро алоқалари «ягона дарча» тамойили асосида амалга оширилади. Унинг доирасида:

  • салоҳиятли инвесторларга консультация бериш;
  • уларнинг давлат хизматларидан фойдаланиши, шу жумладан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасига уланишида ёрдамлашиш;
  • инвестиция шартномаларини тузишда кўмаклашиш борасидаги ишлар бажарилади.

 

Инвестициявий харита интерактив бўлади

 

2019 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон интерактив инвестициявий харитасини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш режалаштирилмоқда. У салоҳиятли инвесторларни қизиқтирувчи дастлабки ҳисоб-китобларга эга аниқ лойиҳалар ва бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда ҳар бир ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва инвестиция ҳажмига бўлган эҳтиёжини акс эттиради.

 

Ўзини ўзи сертификатлаш тизими жорий этилади

 

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда у тан олинадиган мамлакатларда маҳсулотларни ўзини ўзи сертификатлаш тизимини жорий этиш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлайди. У жорий этилганда АКТнинг замонавий имкониятларидан фойдаланилади. Савдо-саноат палатасига Ўзбекистоннинг мансублик сертификатини расмийлаштириш функцияси берилади.

 

Бугунги кунда ўзини ўзи сертификатлаш амалиёти жаҳонда кенг тарқалган. Уни амалга оширувчи барча йирик саноат корхоналарида маҳсулот сифатини таъминлаш бўйича юқори самарадор тизимларни жорий этишга доир йўриқномаларни ишлаб чиқувчи хизматлар мустақил бўлинмалар сифатида ташкил этилади. Сотиш бозорида ўз улушини кўпайтириш мақсадида нархларни пасайтириб, маҳсулотлар сифатини ошириб, рақобат курашида енгиб чиқиш учун бундай ёндашув қўл келади.  

 

… ва миллий брендлар яратилади

 

Хориждаги дипломатик ваколатхоналар билан биргаликда доимий равишда ташқи бозорлар талаблари ўрганилади. Натижада уларда юқори талабга эга маҳсулотлар рўйхати шакллантирилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун экспортни кўпайтириш учун нималарни ишлаб чиқариш кераклиги маълум бўлади.

 

Ўзбекистон миллий маҳсулотлари брендини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш мўлжалланмоқда.

 

Хорижда улгуржи-тақсимлаш марказлари тармоғи ташкил этилади

 

Улар экспорт маҳсулотларини тизимли равишда етказиб беришни ташкил этиш ва келгусида уларни минтақавий бозорларда сотиш билан шуғулланади. Марказларни давлат-хусусий шериклиги асосида ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

Олег Гаевой.