Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси: тузилмаси, ваколатлари, ҳисобот

06.02.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлади (ВМнинг 1.02.2019 йилдаги 75-сон қарорига қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳасида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилиши ва назорат қилиниши учун масъул бўлган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

 

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро қилувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

 

Қуйидагилар қўмита тизимига кирди:

  • Марказий аппарат;
  • Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари;
  • Олмалиқ кон-техника инспекцияси;
  • Ангрен кон-техника инспекцияси;
  • Қизилқум кон-техника инспекцияси;
  • Ҳарбийлаштирилган кон-қуткарув қисми;
  • “Саноат хавфсизлиги” ДУК;
  • “Контехназоратўқув" ДУК;
  • “Саноат назорати лабораторияси" ДУК.

 

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низом ва ходимларининг лавозим йўриқномалари бир ой муддатда тасдиқланади. Белгиланишича, Олмалиқ ва Қизилқум кон-техника инспекциялари ходимлари таркиби тегишли равишда “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” ДКнинг штатдаги ходимлари сонига киритилади.

 

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги таъминланиши устидан назоратни амалга оширувчи мансабдор шахслари назорат тармоғига қараб назорат остидаги объектларга бириктирилади. Уларнинг меҳнат шароитлари бўйича кафолатлар ва преференциялар назорат остидаги объектларда меҳнат шароитлари ва ускуналарнинг жароҳат етказиши хавфи бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижаларига мувофиқ белгиланади.

 

Раис Вазирлар Маҳкамаси, Президент Администрациясининг тегишли бўлинмалари ва Президент олдида мунтазам равишда ҳисобот беради.

 

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмаси раҳбари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбарлари томонидан уларга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича улар фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, қўмита фаолиятига холисона баҳо беради.

 

Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.