Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Журналистларнинг Касб этикаси кодекси қабул қилинади

12.02.2019

Читать на русском языке

Ҳужжатнинг мақсади ҳаққоний ва объектив маълумот етказилишини таъминлашдан иборат, дея хабар берилади Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги телеграм-каналида.  

 

Унда журналистларнинг фикрлар хилма-хиллигини инобатга олган ҳолда маълумот тайёрлашда объективлик тамойилларига риоя этиш мажбуриятини белгиловчи норма қайд этилади. Хабарда айтилишича, қабул қилинаётган Кодекс ОАВнинг ўз-ўзини бошқариш усули бўлиб, бу борада ҳеч қандай суд ёки ваколатли давлат идоралари аралашмайди.


Кодекс асосида журналистларнинг сифатли ахборот етказишда масъулиятларини ошириш кўзда тутилган. Кодекс принциплари ва нормаларини бузган журналистлар унда белгиланган тартибга кўра жавобгарликка тортиладилар.


Журналистларнинг Касб этикаси кодекси Инсон ҳуқулари умумжаҳон декларацияси (БМТ Бош Ассамблеяси, 1984 йил), Халқаро журналистика профессионал этика тамойиллари (ЮНЕСКО, 1983 йил), Халқаро журналист ахлоқи тамойиллари декларацияси (Халқаро журналистлар федерациясининг Жаҳон конгресси, 1954 йил) каби ҳужжатлар, миллий Конституция ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари қоидалари асосида ишлаб чиқилмоқда.

 

Маълумот учун: Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси, оммавий ахборот воситалари кучи билан Кодекс устида 2017 йилда ишлай бошлаган эдилар. Ниҳоят, у мантиқий якунига етказилмоқда.

 

Таҳририятнинг фикрига кўра, Кодекс нормаларини бузган журналистларни қуйидаги шароитдагина жавобгарликка тортиш мумкин бўлади:

  • Кодексга риоя этиш императив (мажбурий) тусга эга эканлиги қонун ҳужжатларида қайд этилган бўлиши керак. Айни пайтда «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда журналистларнинг касбга оид одоб-ахлоқ қоидалари ҳақида сўз юритилган, демак, атамаларга тузатиш киритиш талаб этилади;
  • аниқ жавобгарлик чоралари, шунингдек уларни қўллаш механизми (тартиб-таомили) ҳам қонун ҳужжатларида акс эттирилган бўлиши керак («Адвокатура тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси 1-қисми; 14-моддаси 1-қисмидаги сингари ва ҳ.к.).