Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

МДХМИнинг Тошкентдаги филиали бизнес-информатика йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлайди

13.02.2019

Читать на русском языке


Президентнинг 11.02.2019 йилдаги ПҚ–4171-сон қарорида Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (Россия Федерацияси) Тошкент шaҳpидаги филиали фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар назарда тутилган.  

 

Ўқув жараёни бакалавриат дастурлари бўйича 4 йил бир йўналиш – бизнес-информатика йўналишида олиб борилади.  Профессионал фаолият соҳаси ўз ичида стратегик режалаштириш, бизнес жараёнларни ташкил этиш ва турли ташкилотларнинг IT-инфратузилмасини бирлаштиради. Батафсил – бу ерда.

 

Магистратурада 4 мутахассислик бор:

  • Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тизимли таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш;
  • Халқаро хусусий, фуқаролик ҳуқуқи ва арбитраж;
  • Халқаро савдо ва молия ҳуқуқи;
  • Халкаро ташкилотлар учун синхрон таржимонлар тайёрлаш ва маданиятлараро коммуникация.

 

Ўқиш – пуллик. Лекин талабаларнинг бир қисми вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг мақсадли буюртмалари асосида ўқитилади.

 

Ўқиш якунлари бўйича битирувчилар Россия МДХМИнинг дипломини қўлга киритадилар, у Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

 

Филиал Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети жойлашган жойга яқин ерда Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, 47-уй манзилида жойлашади, ўқитувчилар штатини тўлдириш, олий таълим муассасасини таъмирлаш ва моддий-техник воситалар билан таъминлаш ишлари 2019 йил 1 августга қадар якунланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 12.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.