Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

От спорти мактаблари очилади

19.02.2019

Читать на русском языке

Президентнинг 2019 йил 18 февралдаги қарорида Тошкентда, 8 та вилоятда ва Қорақалпоғистонда ёш чавандозлар учун мактаблар очиш назарда тутилган. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинган.

 

Болалар-ўсмирлар от спорти мактаблари босқичма-босқич, 2019–2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этилади.

 

2 ҳафта муддатда ер участкалари ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари ҳудудида бундай мактабларни ташкил этиш учун уларнинг рўйхати шакллантирилади. Ер ва объектлар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда топширилади. Ташаббускорларнинг энг яхши таклифлари 3 ой муддатда танлаб олинади.

 

Барпо этилаётган мактабларнинг жорий фаолиятини ташкил этиш (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал хизматлар, спорт отларига озуқа ва дори-дармонлар сотиб олиш ҳамда бошқалар бўйича харажатлар) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, шу йўсинда давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

 

Спорт отларини сотиб олиш бўйича харажатлар, шунингдек, мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. Мазкур қарорга мувофиқ ташкил этилган мактаблар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг балансига ўтказилади.

 

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни иппотерапия услуби ёрдамида тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича тизимли чора-тадбирлар қабул қилинади.

 

ДХХнинг Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, ИИВга 2019–2020 йилларда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси кўмагида от спорти мактаблари ҳамда клубларини ташкил этиш ва ўз тасарруфида бўлганларини такомиллаштириш чораларини кўриш, шунингдек, идоравий мансуб йилқичилик ва спорт базаларини уларда ёшларни от спорти билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида барча учун очиқ бўлган секциялар ҳамда тўгаракларни ташкил этган ҳолда модернизация қилиш вазифаси топширилди.

 

Константин Мосин.