Шунингдек ТИФ ТНдаги яна битта позиция божхона тўловларидан озод этилди (22.02.2019 йилдаги ПФ–5668-сон Фармон).
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 18.12.2017 йилдаги ПҚ–3438-сон қарори 5-банди билан 2019 йилнинг 1 январигача қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган қуйидаги металлургия хом ашёси божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод этилган:
ТИФ ТН коди |
Товар позициясининг номи |
2619 |
Таркибида металлар, маргимуш ёки уларнинг бирикмалари мавжуд бўлган қотишма, кул ва қолдиқлар (қора металларни ишлаб чиқаришда юзага келадиганлари бундан мустасно) |
7203 |
Темир рудасининг бевосита тикланадиган маҳсулотлари ва бўлакли, қуйма ёки шунга ўхшаш шакллардаги бошқа ғовак темир; таркибида 99,94 мас.% асосий элемент минимал миқдорда бўлган бўлакли, қуйма ёки шунга ўхшаш шакллардаги темир |
7204 |
Қора металлар чиқиндилари ва парчалари; қайта эритиш учун қора металларнинг қуймалари (шихта қуймалари) |
7207 |
Темир ёки легирланмаган пўлатдан ярим тайёр маҳсулотлар |
Ушбу имтиёз 2020 йил 1 январгача узайтирилди.
Бунда қўшимча товар позицияси – 7224-«Қуйма ёки бошқа бирламчи шакллардаги бошқа легирланган пўлат; бошқа легирланган пўлатлардан ярим тайёр маҳсулотлар» ҳисобига имтиёзнинг амал қилиши кенгайтирилди. ТИФ ТНнинг ушбу коди бўйича имтиёз 23.02.2019 йилдан бошлаб қўлланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.02.2019 йилдан кучга кирди.
Самир Латипов.