Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзбекистон учта халқаро шартномани ратификация қилди

06.03.2019

 

Булар ХМТнинг 144-сонли Конвенцияси, МДҲ иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси тўғрисидаги Конвенция ва Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Ўзбекистон–Россия ҳукуматлараро битимидир. 

 

1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси тўғрисидаги Конвенция (Минск, 26.05.1995 й.) – 4.03.2019 йилдаги ЎРҚ–523-сон Қонун билан ратификация қилинди.

 

Парламентлараро Ассамблея МДҲ иштирокчи давлатларининг парламент делегацияларидан таркиб топган. Унинг тузилмасида Ассамблея Кенгаши ва унинг Котибияти, доимий ва муваққат комиссиялар ҳамда бошқа ёрдамчи органлар фаолият юритади.

 

Ушбу органнинг асосий вазифалари – давлатлараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш, ҳуқуқий ахборот айирбошлашда кўмаклашиш, намунавий (моделли) қонун ҳужжатларини қабул қилиш ва иштирокчи мамлакатларнинг миллий қонунчилигини халқаро ҳужжатларга мувофиқлаштириш.

 

Қўшимча шартга биноан, мамлакатимиз Парламентлараро Ассамблея фаолиятини молиялаштириш учун унда ўз вакилларини таъминлаш учун зарур бўлган ҳажмларда маблағ ажратади.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳарбий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳаво ҳудудидан фойдаланиши тўғрисидаги Битим (Тошкент, 12.10.2018 й.) – 4.03.2019 йилдаги ЎРҚ–524-сон Қонун билан ратификация қилинди.

 

Ҳужжатда йўлловчи давлатнинг ҳарбий ҳаво кемалари қўнмай туриб парвоз қилганда, яъни қабул қилувчи давлат ҳудудидан ташқарида бошланадиган ва тугайдиган, унинг ҳудудида қўнмай туриб ҳаво ҳудудида учганда қабул қилувчи давлатнинг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартиби белгиланган.

 

3. Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли Конвенцияси (Женева, 21.06.1976 й.) – 4.03.2019 йилдаги ЎРҚ–525-сон Қонун билан ратификация қилинди. 

 

Ушбу Конвенцияда назарда тутилган тартиб-таомиллардан мақсад – қуйидагилар юзасидан консультациялар ўтказиш:

  • Халқаро Меҳнат Конференцияси кун тартибидаги бандларга оид саволномаларга ҳукуматларнинг жавоблари бўйича ҳамда таклиф этиладиган, Конференцияда муҳокама қилинадиган матнларга ҳукуматларнинг фикр-мулоҳазалари бўйича;
  • конвенциялар ва тавсиялар тақдим этилиши муносабати билан ваколатли органга ёки ваколатли ҳокимият органларига таклифлар бўйича;
  • ратификация қилинмаган, ҳали қўлланилмаётган конвенциялар ва тавсиялар қўлланилишига кўмаклашиш учун қабул қилиниши мумкин бўлган чораларни белгилаш ва тегишли ҳолларда ратификация қилиш учун уларни муайян вақт оралиғидан сўнг такроран кўриб чиқиш бўйича;
  • Халқаро Меҳнат Бюросига тақдим этилиши керак бўлган маърузалар муносабати билан юзага келувчи масалалар бўйича;
  • ратификация қилинган конвенцияларни денонсация қилиш тўғрисидаги таклифлар бўйича.

 

Санаб ўтилган масалалар муайян вақт оралиғидан сўнг, йилида камида 1 марта муҳокама қилиниши керак.

 

Қонунлар «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 5.03.2019 йилдан кучга кирди.

  

Олег Заманов.