Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Мажбурий автосуғурта: янги полислар, тўлов миқдорлари ва коэффициентлар

20.03.2019

Читать на русском языке

 

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 222-сон қарори қабул қилинди. Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-канали орқали шу ҳақда хабар берди.

  

Ҳужжатда бир қатор янгиликлар назарда тутилган:

 

биринчидан, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади ва жорий этилади. У онлайн режимда ишлайди. Ушбу тизимда зарур ахборот мавжуд бўлганда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари 12-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолда суғурта шартномаси тузилиши мумкин;  

 

иккинчидан, янги намунадаги суғурта полислари бланкалари (қарорга иловада келтирилган) амалга киритилади. Бунда илгари берилган, амалда бўлган полислар амал қилиш муддати тугагунча ўз кучини сақлаб қолади;

 

учинчидан, суғурта пули, яъни суғурта компанияси етказилган зарар учун жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тўлаши керак бўлган суғурта товони миқдори 12 млн сўмдан 40 млн сўмгача оширилди. Суғурта пулини тўлаш мумкин бўлмаса, зарарни қоплаш ҳисобига тўланадиган компенсация тўловининг чекланган миқдори ҳам шу суммага тенг бўлади («Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасига қаранг); 


 

тўртинчидан, суғурта тарифлари, уларнинг чекланган даражалари, тузилмаси ва суғурта мукофотини аниқлашда қўллаш тартиби ўзгаради. Масалан, жисмоний ва юридик шахслар учун йиллик базавий ставкалар миқдорлари бирхиллаштирилади, двигатель қуввати, юк кўтариш қобилиятига қараб фарқланмайди: 

  • енгил автомобиллар – 0,1;
  • юк автомобиллари – 0,12;
  • автобуслар, микроавтобуслар – 0,12;
  • трамвайлар, мотоцикллар ва мотороллерлар, тракторлар, ўзиюрар йўл-қурилиш ва бошқа машиналар – 0,04.

 

Ҳудудий коэффициентларни қўллаш принципи ҳам ўзгаради. Тошкент ва Тошкент вилояти учун ягона коэффициент – 1,4 (ҳозир Тошкент вилоятининг ҳар хил туманларида турли коэффициентлар белгиланган), бошқа жойларда эса – 1,0 белгиланади.

 

Коэффициент ҳайдовчининг ёши ва стажига қараб ягона – 1,0 бўлади. Автомобилдан фойдаланиш мавсумига қараб градация иккита босқичгача (ҳозир олтита) қисқартирилади: 6 ой – 0,7; 12 ой – 1,0.  

 

Кўрсатилган ўзгаришлар натижасида «полис нархи», яъни автомобиль эгаси шартномага кўра суғурта компаниясига тўлаши керак бўлган сумма камаяди. Шартли мисолдаги ҳисоб-китоб (жисмоний шахс, 22 ёш, Тошкентдан, илк бор полис харид қилаяпти) – бу ерда.


Ҳужжат расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.





 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах