Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Инвестиция лойиҳалари 4 та рўйхатга бўлинади

09.04.2019

Читать на русском языке

Президент раислигида 8 апрель куни жорий йилнинг биринчи чорагида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш, биринчи ярим йилликка доир вазифаларни белгилаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Президентнинг расмий сайтида шу ҳақда хабар берилди

  

Давлатимиз раҳбари инвестицияларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаш учун янги назорат тизимини жорий этишни таклиф қилди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги барча лойиҳалар тўртта рўйхатга бўлиниб, алоҳида ва изчил назорат қилиб борилади:

 

  • биринчисига жорий йилда 3,6 млрд АҚШ доллари хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши мўлжалланган 27 та энг муҳим стратегик лойиҳалар киритилади. У Президентнинг доимий назорати остида бўлади. 

 

  • иккинчиси шу йили 1,3 млрд АҚШ доллари хорижий инвестиция ўзлаштириладиган 65 та йирик лойиҳадан иборат бўлиб, уни Бош вазир назорат қилиб боради. 

 

  • Бош вазир ўринбосарлари назорат қиладиган учинчисига 407 млн АҚШ доллари хорижий инвестиция ўзлаштирилиши режалаштирилган 65 та лойиҳа киритилади. 

 

  • тўртинчи рўйхатдаги лойиҳаларни ҳудудларга бириктирилган марказий идоралар раҳбарлари ва ҳокимлар назорат қилади.

 

Ўзбекистонда янги корхоналар ва доимий иш ўринлари ташкил этишни таъминлайдиган инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича янги тизим яратилди. Инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича кўплаб имтиёз ва енгилликлар жорий этилди. Натижада ўтган йили асосий капиталга инвестициялар ҳажми 18%дан зиёд ўсган. Бу саноат ишлаб чиқаришининг 14,4%га кўпайишини таъминлаган.

 

2019 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ жами 3,2 мингдан зиёд лойиҳа доирасида қарийб 14 млрд доллар миқдоридаги капитал қўйилмаларни ўзлаштириш режалаштирилган. Шундан 320 та лойиҳа бўйича – 4 млрд доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни. Хорижий давлатлар ва халқаро молия институтлари, етакчи бизнес вакиллари билан музокаралар ўтказилган, улар доирасида мамлакатимизга бир неча ўн миллиард долларни жалб этиш бўйича 700 га яқин инвестиция битими имзоланган.

 

Нефть-газ, кимё, энергетика, қурилиш материаллари, машинасозлик, электр техникаси соҳаларида, шунингдек, ҳудудлардаги мавжуд салоҳият ва ресурсларидан келиб чиқиб, ҳар бир туман ва шаҳар бўйича қўшимча инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

 

Йиғилишда лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш, юзага келган муаммоларни тезкор аниқлаб, ҳал этиш бўйича электрон ахборот тизимини қисқа муддатда ишга тушириш зарурлиги қайд этилди.