Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

I чоракда судлар томонидан 147 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди

10.04.2019

Читать на русском языке

 

Олий суд матбуот хизмати жиноят ишлари бўйича судларнинг 2019 йил I чораги давомидаги фаолияти ҳақида ахборот берди.

 

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида 9 946 нафар шахсга нисбатан 7 750 та иш кўриб чиқилди, мазкур кўрсаткичлар 2018 йилнинг шу даврига нисбатан шахслар бўйича 31,5%га, ишлар бўйича эса 29,9%га камайган.

 

Қуйидаги статистика келтирилди:

  • судланган шахслар сони 7 649 нафарни ташкил этиб, шундан 1 954 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 5 309 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 386 нафар шахс шартли ҳукм қилинди;
  • 147 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди;
  • ярашув натижасида 1 804 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди;
  • 708 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинди;
  • 6 218 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди;
  • 1 928 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди;
  • 1 814 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди;
  • етказилган 115,4 млрд сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 953 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди;
  • Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 297 нафар шахсга нисбатан 242 та иш кўриб чиқилди, 169 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилинди ва 83 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди;
  • 3 544 та жиноят иши (барча ишларнинг қарийб 45,7%и) сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

 

Қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, ўғрилик, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш, безорилик, транспорт воситасини олиб қочиш, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, қасддан баданга оғир ва ўртача оғир шикаст етказиш каби жиноятлари учун судланганлик кўрсаткичлари камайди.