Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш: мақсад белгиланиб, ижроси назорат қилинади

10.04.2019

Читать на русском языке

 

«Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТга жойлаштирилди.

 

Стратегик режалаштириш – мамлакат, унинг минтақалари, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, мақсадли параметрлари, устувор вазифаларини белгилаш, бунинг учун зарур дастур ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

 

Ушбу механизмнинг асосий принциплари ҳамда давлат бошқаруви органлари: Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, бошқа республика органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари белгиланмоқда.

 

Стратегик режалаштириш ҳужжатлари учта даражада ишлаб чиқилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Республика даражаси

Минтақавий даража

Тармоқ даражаси

Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнози

Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнози

Иқтисодиёт тармоғини ривожлантириш прогнози

Ўзбекистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси

Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси

Иқтисодиёт тармоғини ривожлантириш концепцияси

Ҳудуд (туман, шаҳар)ни комплекс ривожлантириш дастурлари

Иқтисодиёт тармоғини ривожлантириш дастурлари

 

Ҳужжатнинг ҳар бир тури мазмуни ва ишлаб чиқиш тартиби қонун лойиҳасида баён этилган. Улар ўзаро мувофиқ келиши, зиддиятлар ва такрорлашлар бўлмаслиги керак. Ўрта муддатли стратегик ҳужжатлар (3 йилдан 5 йилгача) узоқ муддатлиларига (5 йил ва ундан ортиқ), қисқа муддатлилари (1 йилдан 2 йилгача) ўрта муддатлиларига мувофиқ келиши шарт. 

 

Стратегик ҳужжатларни амалга ошириш алгоритми белгиланмоқда. Ижрочи ёки ёрдамчи ижрочи бўлган ҳар бир давлат органи чора-тадбирлар режасини (одатда, 3 йиллик) тасдиқлайди. Давлат, минтақалар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш прогнозлари ва концепцияларининг илмий жиҳатдан асосланганлигини Стратегик режалаштириш бўйича эксперт кенгаши аниқлайди. У Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида ташкил этилади. Ўз навбатида, Вазирлик ҳужжатларни баҳолаш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш билан шуғулланади.

 

Стратегик режалаштириш ҳужжатларининг лойиҳалари эълон қилиниб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар кўриб чиқилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_