Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Қишлоқ хўжалигини бошқариш рақамлаштирилади

19.04.2019

Читать на русском языке

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш мамлакат аҳолисининг 60%идан ортиқ қисми яшаётган қишлоқларнинг фаровонлик даражасини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Президентнинг 17.04.2019 йилдаги ПФ-5708-сон Фармони ва Президентнинг 17.04.2019 йилдаги ПҚ-4292-сон қарори шунга йўналтирилган.

 

Фармон билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда – Вазирлик) асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгиланди:

  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида, ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшилган қиймати занжири яратилишини рағбатлантириш;
  • агробизнеснинг кластер моделини кенг жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
  • қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш; қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш;
  • қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тайёрлаш, фойдаланиш ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш;
  • таълим, фан ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг тизимли асосда узвий интеграциялашувини, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.

 

Вазифалар қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда бозор тамойилларини жорий этиш, замонавий ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этишга қаратилган.

 

Ҳужжат билан агротехник тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш, ҳосилдорлиги паст ерлар унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш, сифатли қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича чора-тадбирлар  ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.

Қуйидагилар:

  • Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ва унинг илмий-тадқиқот муассасалари;
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази этиб қайта ташкил этилган ҳолда;
  • Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва унинг бўлинмалари;
  • Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари Вазирлик ихтиёрига ўтказилди.

 

Вазирлик илмий-тадқиқот муассасаларининг био ва нанотехнологиялар, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини яратиш ва жорий этиш бўйича фаолияти Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

 

3 ой муддатда “Ақлли қишлоқ хўжалиги” концепцияси доирасида дон маҳсулотлари нархларини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий этиш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш соҳасини молиялаштириш лойиҳалари ва манбалари бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

 

Шунингдек, 2019-2021 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун фойдаланилмаётган ер майдонларини ўзлаштириш концепцияси ишлаб чиқилади.

 

Қарорга мувофиқ мазкур соҳада мутахассис ва тренерларни тайёрлаш учун Тошкент давлат аграр университети ҳамда унинг Нукус, Андижон ва Термиз филиаллари ҳузурида агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) ташкил этилади. Бир ой муддатда тегишли “Йўл харитаси” тасдиқланади.

 

Шунингдек, аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторларга эришиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурларининг сифати ҳамда самарадорлиги, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга асосланган Вазирлик фаолиятини баҳолашнинг янги тизимини жорий этиш вазифаси топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах