Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўсимликлар карантинига доир қоидаларни бузганлик учун санкциялар оширилди

06.05.2019

Читать на русском языке

 

Карантин эълон қилинган зараркунандаларга, ўсимликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашиш қоидаларини бузганлик, шунингдек карантин текширувидан ва тегишли ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни ташиб чиқиб кетганлик учун жавобгарлик кучайтирилди (МЖТКнинг 107, 108-моддалари). 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ–534-сон Қонун билан тегишли тузатишлар киритилиши назарда тутилган.

 

Ҳуқуқбузарлик

Санкция (жарима миқдори)

2019 йил 3 майгача

2019 йил 3 майдан

Карантин эълон қилинган зараркунандаларга, ўсимликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашнинг санитария қоидаларини ва бошқа хил қоидаларни бузиш

фуқароларга – 1/3 ЭКИҲдан 1 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга – 1 ЭКИҲдан 2 ЭКИҲгача

 

фуқароларга – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга  – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача

 

Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан заҳарли бегона ўтларга қарши кураш чораларини кўрмаганлик

фуқароларга – 1/3 ЭКИҲдан 1 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга – 1 ЭКИҲдан 2 ЭКИҲгача

фуқароларга – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга  – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача

Чет мамлакатлардан келтирилиб, карантин текширувидан ва тегишли ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни чегарадаги дарё портларидан (пристанларидан), темир йўл станцияларидан, автовокзаллардан (автостанциялардан), аэропортлардан ва бошқа чегара пунктларидан ташиб чиқиб кетиш

фуқароларга – 1/2 ЭКИҲдан 2 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга – 2 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача

 

фуқароларга – 2 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга  – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача

 

 

Бундан ташқари, карантин текширувидан ва тегишли ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни ташиб чиқиб кетиш маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганлиги учун оширилган жарималар жорий этилди. Бу ҳолда фуқаролардан 5 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача, мансабдор шахслардан эса 7 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача миқдорда жарима ундирилади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 3.05.2019 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Заманов.