Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Қиймати $10 млн дан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳасининг концепциясини Ҳукумат тасдиқлайди

13.05.2019

Читать на русском языке

 

10.05.2019 йилдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” ЎРҚ-537-сон Қонун эълон қилинди. У бир ойдан кейин амал қилишни бошлайди.

 

Ҳужжат асосий тушунчалар, принциплар, мазкур соҳани давлат томонидан тартибга солиш инструментлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда – Агентлик) ваколатларини ҳамда ДХШ тўғрисидаги битим томонларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

 

ДХШ доирасида лойиҳани амалга ошириш алгоритми бир нечта изчил босқичлардан иборат.

 

1 - Лойиҳани ташаббус қилиш ва тайёрлаш.

 

“Хусусий” ташаббускорнинг лойиҳаси концепцияси (шунингдек, давлат ҳам ташаббус кўрсатиши мумкин, таҳр.) қуйидагича тасдиқланади:

  • умумий қиймати $1 млн га қадар бўлган эквивалентда - тегишли давлат органи (ташкилоти) томонидан мустақил равишда;
  • умумий қиймати $1 млн дан ортиқ ва $10 млн га қадар эквивалентда - Агентлик билан келишувга кўра;
  • умумий қиймати $10 млн дан ортиқ эквивалентда - Вазирлар Маҳкамаси томонидан.

 

Барча амалга ошириладиган лойиҳалар махсус реестрга – Интернетдаги ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ягона ахборот тизимига киритилади. Тафсилотлар - концепция, хусусий шерикларни танлаб олиш шартлари ва мезонлари, битимнинг асосий қоидалари, лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнлари ҳақидаги маълумотлар очиқ ахборот ҳисобланади ҳамда давлат шеригининг ва Агентликнинг сайтларида эълон қилинади.

 

2 - Тендер ёки тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан хусусий шерикни танлаш 

 

$1 млн га қадар бўлган эквивалентдаги лойиҳа бўйича бир босқичли тендер  ўтказилади, $1 млн дан ортиқ эквивалентдаги лойиҳа бўйича дастлабки малакани аниқлаш (буюртмаларни кўриб чиқиш ва тендер таклифларини баҳолаш) ва тендер ғолибини саралашни (техникавий ва тижорат таклифлари кўриб чиқилади ҳамда баҳоланади) ўз ичига оладиган икки босқичли тендер ўтказилади.

 

Қуйидаги ҳолларда битим тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан тузилади:

  • давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашда;
  • давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг зарурий шарти ҳисобланган интеллектуал фаолият натижаларига доир мутлақ ҳуқуқлар, бошқа мутлақ ҳуқуқлар, ер участкаси, бошқа кўчмас мол-мулк объекти ва ўзга мол-мулк муайян шахсга тегишли бўлганда;
  • Президентнинг фармонлари ва қарорлари билан белгиланган ҳолларда.

 

3- Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш

 

Битим кейинчалик узайтириш ёки муддатидан олдин бекор қилиш имконияти билан  3 йилдан кам бўлмаган, бироқ 49 йилдан ошмаган муддатга тузилади.

 

Агар кейинги қонун ҳужжатлари ДХШ объектига инвестиция киритиш шартларини ёмонлаштирса, битим тузилган санадан эътиборан 10 йил мобайнида хусусий шерикка нисбатан битимни тузиш санасида амалда бўлган қонун ҳужжатларини қўллаш ҳуқуқи кафолатланади. Янги қонун ҳужжатларининг бундай шартларни яхшилайдиган қоидалари хусусий шерик томонидан ўз хоҳишига кўра қўлланади.

 

Битим доирасида хусусий шерикларга молиявий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан солиқ ва бошқа имтиёзлар кўринишида тақдим этилади.

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.06.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.