Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Самарқанд вилояти: янги йўллар, сув омбори ва цемент заводи

20.05.2019

Читать на русском языке

Мазкур минтақадаги қурилиш ишларига доир Вазирлар Маҳкамасининг учта қарори қабул қилинди (2019 йил 17 майдаги 412, 413, 415-сон).

 

Каттақўрғон туманида 340 млн АҚШ долларилик цемент ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бунинг натижасида 600 та иш ўрни яратилади. Лойиҳа доирасида  “Hengyuan cement” ҚКга  2021 йил 1 январга қадар қатор солиқ имтиёзлари тақдим этилади.

 

Булунғур сув омборини қуриш режалаштирилаётир, у 2021 йил 1 июлгача фойдаланишга топширилади. Лойиҳага доир асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар тасдиқланди. Унинг умумий суммаси 46 млн АҚШ долларидан ортиқ. Қурилиш якунига кўра 51 та иш ўрни яратилади.

 

Шунингдек, 2019-2022 йилларда қуриладиган, таъмирланадиган ва реконструкция қилинадиган автомобиль йўллари (узунлиги 103 км), барпо этиладиган тоннел ва кўприкларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди. Бунинг учун 2,7 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.05.2019 йилдан кучга кирди.