Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ишни кўришни кейинга қолдириш: буни қачон ва неча марта амалга ошириш мумкин

24.05.2019

Читать на русском языке

 

Иқтисодий процессуал кодексга суд муҳокамасини кейинга қолдириш асослари ва тартиби қисмида тузатишлар киритилди (23.05.2019 йилдаги ЎРҚ–541-сон Қонунга қаранг).

 

Суд кутилмаган ва фавқулодда ҳолатларда ишни суд мажлисида кўриш мумкин бўлмаган тақдирда муҳокамани кейинга қолдириши мумкин. ИПКнинг 171-моддасида кўрсатилган процессни кейинга қолдириш асослари жумласига қуйидагилар ҳам киритилди:

  • суд процесси иштирокчиларидан бирортаси келмаган ва кўрсатилган шахснинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги тўғрисида далиллар мавжуд бўлмаган тақдирда;
  • ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ишга дахлдор бўлган жавобгар билан алмаштириш зарур бўлган тақдирда;
  • низоли ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштириш зарур бўлган тақдирда;
  • иккинчи жавобгарни ёки учинчи тарафни ишда иштирок этиш учун жалб этиш зарур бўлган тақдирда.

 

Энди ушбу рўйхат батафсил ҳисобланади. Илгари у очиқ бўлиб (қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилмаган «бошқа ҳолларда» деб ўтилган), суд ихтиёри чегарасини кенгайтирар ва процесснинг асоссиз чўзилишига олиб келиши мумкин эди.

 

Бундан ташқари, муҳокама кейинга қолдирилиши мумкин бўлган муддат чекланди ва кейинга қолдиришлар сони белгиланди – тегишинча, кўпи билан 10 кун ва 3 мартадан ортиқ эмас.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 24.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.