Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликдаги янгиликлар
  • Ўсимликларни ғайриқонуний равишда кесганлик ва ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиддийроқ жазога тортадилар

Ўсимликларни ғайриқонуний равишда кесганлик ва ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиддийроқ жазога тортадилар

30.05.2019

Читать на русском языке

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар қисмида катта ўзгартишлар киритилди (28.05.2019 йилдаги ЎРҚ–543-сон Қонунга қаранг).

 

Биринчидан, МЖТКнинг 63-«Ғайриқонуний ов, балиқ овлаш маҳсулотини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш маҳсулотини қабул қилиб олиш» моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тузатиш киритилди:

  • бевосита ҳуқуқбузарлик ашёлари ва жавобгарликка тортиладиган шахслар доираси кенгайтирилди. Биринчисига ғайриқонуний ов, балиқ овлаш маҳсулотини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш маҳсулоти киритилди. Иккинчисига қайта ишлаш ташкилотининг, савдо ёхуд умумий овқатланиш ташкилотининг мансабдор шахслари киритилди;
  • биринчи марта содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жарималар оширилиб, 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача миқдорни ташкил этади (илгари – 2 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача);
  • ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганлиги учун оширилган жарималар – 15 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача жорий этилди.     

 

Иккинчидан, МЖТКнинг 79, 80, 81, 83, 84, 92, 94, 162-моддалари бўйича ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Т/р

Ҳуқуқбузарлик

Жарима миқдори

2019 йил 29 майгача

2019 йил 29 майдан

1

Дарахтлар, буталарни, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш

 

фуқароларга – ЭКИҲнинг 1/3 қисмидан 1 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача

фуқароларга – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

 

фуқароларга – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 3 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача

фуқароларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 15 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача

2

Ўрмонларни тиклаш, уларнинг ҳолатини ва тури таркибини яхшилашга, уларнинг маҳсулдорлигини оширишга, шунингдек етилган ёғоч захираларидан фойдаланишга оид қоидалар ва йўриқномаларни бузиш

мансабдор шахсларга – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача

 

мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача

 

3

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликларни ёки уларнинг яшаш фаолияти натижасида ҳосил бўлган илдизлари, пиёзбошлари, таналари, поялари, новдалари, пўстлоғи, барглари, ғунчалари, гуллари, уруғлари, мевалари, шарбатини (елимини) ва бошқа маҳсулотларини ўзбошимчалик билан йиғиш

фуқароларга – 1 ЭКИҲдан 2 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 2 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача

 

фуқароларга – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача

 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

 

фуқароларга – 2 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 3 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача

фуқароларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 15 ЭКИҲдан 25 ЭКИҲгача

4

Ўрмон учун фойдали фаунани йўқ қилиб юбориш

 

фуқароларга – ЭКИҲнинг 1/3 қисмидан 1 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача

фуқароларга – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача

5

Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш

 

фуқароларга – ЭКИҲнинг 1/3 қисмидан 1 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача

фуқароларга – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

 

фуқароларга – 2 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 3 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача

фуқароларга – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 15 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача

6

Ҳайвонлар яшайдиган муҳитни ва уларнинг кўчиш йўлларини муҳофаза қилиш қоидаларини, зоологик ва ботаник коллекцияларни вужудга келтириш, тўлдириш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш қоидаларини, зоологик ва ботаник коллекциялари билан савдо қилиш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини, зоологик ва ботаник коллекцияларини бошқа жойга жўнатиш ва чет элга олиб кетиш қоидаларини бузиш, худди шунингдек ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа ерга кўчириш, иқлимлаштириш ёки чатиштириш

фуқароларга – ЭКИҲнинг 1/3 қисмидан 1 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача

 

фуқароларга – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача

 

7

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвон турларига мансуб ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш ёхуд уларнинг тухум, увилдириқ қўядиган инларини, бошпаналарини йўқ қилиш, инларини, уяларини ва бошқа яшаш жойларини бузиш ёхуд шундай ҳайвонларнинг қирилиб кетишига, сони камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига сабаб бўладиган бошқа ҳаракатлар содир этиш ёхуд бундай ҳайвонларни овлаш рухсатномасида кўрсатилган шартларни бузган ҳолда ўлжа қилиш

фуқароларга – ЭКИҲнинг 1/2 қисмидан 2 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 2 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача

 

фуқароларга – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача

 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

 

фуқароларга – 2 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 3 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача

фуқароларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 15 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача

8

Айрим жойларда иморат қураётганда шу ерда ўсиб турган дов-дарахтларга шикаст етказиш, уларни ўзбошимчалик билан кесиб ташлаш ёки бошқа жойга кўчириш, шунингдек фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ўз ихтиёрларидаги дов-дарахтларни муҳофаза қилиш чораларини кўрмаслиги

фуқароларга – ЭКИҲнинг 1/3 қисмидан 1 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача

фуқароларга – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача;

мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача

 

Учинчидан, МЖТКнинг 90-моддаси бўйича санкциялар ўзгарди:

  • биринчи қисми бўйича, яъни ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузганлик учун жарималар оширилди. Бунинг учун фуқароларга 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача (илгари – 1 ЭКИҲдан 2 ЭКИҲгача), мансабдор шахсларга эса 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача (илгари – 2 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача) миқдорда жарима солинади;
  • худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этганлик учун оширилган жарималар – ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга 15 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача, маъмурий жазо чораси икки марта қўлланилганидан кейин эса – мусодара қилиш билан фуқароларга 15 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга 20 ЭКИҲдан 25 ЭКИҲгача миқдорда жарима ёхуд мусодара қилиш билан 3 йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси жорий этилди;
  • тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш учун ҳам жарималар оширилди – фуқароларга 15 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача (илгари – 2 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача), мансабдор шахсларга 20 ЭКИҲдан 25 ЭКИҲгача (илгари – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача). Бу ҳолда ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиш мажбурий тус олди (илгари мусодара қилмаслик ҳам мумкин эди).

 

Тўртинчидан, Кодекс ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш учун жазони белгиловчи модда билан тўлдирилди. Биринчи марта содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жарима фуқароларга 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга 7 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача, биринчисидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда эса – тегишинча, 7 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача ва 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача миқдорни ташкил этади. Барча ҳолларда ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилинади.

 

Бешинчидан, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун биринчи марта жарима 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача (илгари – ЭКИҲнинг 1/2 қисмидан 2 ЭКИҲгача), такрор ёхуд вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача миқдорни ташкил этади ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

Олтинчидан, ЖКнинг 202-«Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш» моддасига тузатишлар киритилди:

  • биринчи қисм санкциясида жарима миқдори оширилди, энди у 100 ЭКИҲдан 200 ЭКИҲгача миқдорни ташкил этади (илгари – 50 ЭКИҲгача);
  • иккинчи қисм бўйича нафақат жарима – 200 ЭКИҲдан 400 ЭКИҲгача (илгари – 50 ЭКИҲдан 75 ЭКИҲгача), балки мажбурий жамоат ишларининг энг кўп муддати ҳам 400 соатгача оширилди (илгари – 360 соатгача);
  • Қизил китобга киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган қилмишлар энди учинчи қисм бўйича малакаланади, бу жиддийроқ жавобгарликка тортишни англатади. Хусусан, унинг учун ҳам жарима оширилиб, 400 ЭКИҲдан 600 ЭКИҲгача ташкил этади;
  • озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги учун Қизил китобга киритилган камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонот ҳамда ўсимлик дунёси турларига нисбатан етказилган зарарнинг ўрнини 5 карра миқдорда қоплаш зарур. Қолган ҳолларда – илгаригидек 3 карра миқдорда.          

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 29.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.